16:15 25.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Қуйи бўғин ўз ваколатларидан фойдаланиши керак

 O’zLiDePнинг 2013 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижросини таъминлашда бошланғич ташкилотлар фаолияти муҳим ўрин эгаллайдиНаманган вилоятидаги 701 та бошланғич ташкилот ҳам 11139 нафар партия аъзоси орқали ана шу муҳим ҳужжат ижросини таъминлашга киришди. Айни пайтда БПТ етакчиларининг 345 нафарини аёллар ташкил этмоқда. – Барча БПТларимиз партия Дастури, Устави, қолаверса, сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талаблари асосида Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширмоқдалар, – дейди вилоят кенгашининг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Ирода Камолова. – Бу жараёнда қуйи бўғин раисининг етакчилик қобилияти, тажрибаси ва сиёсий-ҳуқуқий билимлари муҳим ҳисобланади. Қолаверса, бунда қуйи бўғинлар ишига халал бераётган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш долзарб ҳисобланади. Яқинда бошланган ҳисобот-сайлов йиғилишлари эса бу масалаларга ижобий ечим топишга хизмат қилиши шубҳасиз. Кези келганда, Намангандаги БПТлар фаолиятида кўпроқ электорат билан алоқаларни мустаҳкамлаш орқали Ҳаракат дастуридан ўрин эгаллаган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз. Жумладан, қуйи бўғин фаоллари аҳоли орасида партия мақсад ва вазифалари ҳамда либерал-демократик ғояларни кенг ёйиш баробарида, қонунчилигимиздаги янгиликлар, электорат учун яратилаётган қўшимча имконият ва имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга, давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини назорат қилишга жиддий эътибор қаратишмоқда. Масалан, йил бошидан буён ўтказилган тадбирларда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилишдаги Президентимиз маърузаси кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда чуқур ўрганилиб, ундаги энг устувор йўналишлар мутахассислар ёрдамида шарҳлаб берилди. Бундан ташқари, «Фуқаролик жамиятида O’zLiDePнинг устувор вазифалари», «Миллий ўзликни англаш ва ёшларни огоҳликка даъват этиш», «Баркамол авлод шаклланишида ўрта махсус таълимнинг аҳамияти ва зарурати», «Тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш – иқтисодий ривожланиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш омили», «Оилавий бизнесни ривожлантириш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари», «Либерализм ғояси: хорижий ва миллий тажриба», «Обод турмуш йили»да O`zLiDePнинг устувор вазифалари ва унда БПТларнинг ўрни ва роли» каби мавзулардаги давра суҳбати, очиқ мулоқот ва учрашувларда минглаб электорат вакилларининг иштироки таъминланди. Бу эса Ҳаракат дастурида қайд этилган масалалар моҳиятини чуқурроқ англаш имконини бераяпти. Бундай тадбирларни ташкил этишда кардиология маркази қошидаги БПТ фаоллари кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Қарийб 100 нафар аъзони бирлаштирган ушбу қуйи бўғинга халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Солихон Мўминов етакчилик қилмоқда. Мазкур БПТда ўтказилаётган тадбирларда юртимизда соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилади.– O’zLiDeP Дастурида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш борасида ҳам тегишли вазифалар белгилаб олинган, – дейди Солихон Мўминов. – Жумладан, O’zLiDeP инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган ¤збекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида мунтазам кураш олиб боришини эълон қилган. Бу курашда партия, табиийки, тиббиёт муассасалари қошида тузилган бошланғич ташкилотлар ёрдамига таянади. Аммо БПТларнинг партиявий-сиёсий фаолияти қониқарсиз ташкил этилса, O’zLiDeP Устави ва Дастури талабларига жавоб бермаса, партиянинг ушбу йўналишдаги ҳеч бир саъй-ҳаракати самара бермайди. Наманган туман Давлат солиқ инспекцияси қошидаги БПТда эса 42 нафар партия аъзоси бор. Бу ерда, асосан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва солиқ тўлашдаги имтиёзлар, хусусий тадбиркорлик субъектлари тараққиётига ғов бўлаётган муаммоли масалаларни бартараф этишга оид масалалар кенгроқ муҳокама қилинмоқда. – Хусусий сектор вакиллари билан ишловчи барча тузилмалар қатори солиқчилар ҳам тадбиркорнинг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатчисига айланиши лозим, – дейди БПТ етакчиси С. Сотиболдиева. – Шу боис аҳоли, хусусан, тадбиркор ва фермерлар билан учрашувларда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, ҳисоботларни топшириш ва рўйхатдан ўтишдаги имтиёзлар ҳақида кенг тушунчалар беришга ҳаракат қилаяпмиз. Тадбирлар жараёнида фаол қатнашган партия аъзоларини эса O’zLiDeP раҳбар кадрлар захирасига олаяпмиз. Наманган шаҳридаги «Бандликка кўмаклашиш», «Саббос сарбон» ўқув маркази, Косонсой туман марказий шифохонаси, «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги БПТлар фаолияти хусусида ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. Таъкидлаш керакки, Намангандаги БПТларда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳам яхши йўлга қўйилган. Айниқса, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» хайрия фонди, «Камолот» ЁИҲ билан ҳамкорликдаги ишлар янада кўпроқ аҳоли қатламларини қамраб олиш имконини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, Наманган вилоятида қуйи бўғинлар фаолиятига юқори эътибор қаратилмоқда. Лекин вилоятдаги маслакдошларимиз фаолиятидаги айрим камчиликлар масъулият ва ташаббускорликни янада оширишни тақозо этмоқда. Масалан, вилоят кенгаши мутасаддилари томонидан Норин, Чортоқ ва Мингбулоқ туманларида БПТлар ишини йўлга қўйиш, улар фаолиятини кучайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидланаяпти. Айнан ана шу ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасида ҳам айрим муаммолар сақланиб қолаётгани тилга олинмоқда. Бундай шароитда партия аъзолари ва хайрихоҳлари масалага жиддийроқ ёндашиб, мазкур масалаларни жойида бартараф этиш учун ўз ваколат ва имкониятларидан тўлароқ фойдалансалар мақсадга мувофиқ бўларди. 
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,
«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме