22:00 15.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Қуйи бўғин катта мақсадлар сари интилмоқда

Кейинги пайтларда пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган 3-оилавий поликлиникага аҳоли нафақат шифо истаб, балки ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ҳам мурожаат қила бошлади. Чунки бу ерда бошланғич партия ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.Айни пайтда мазкур тиббий муассасада 26148 нафар аҳоли, жумладан, 5357 нафар ёш болаларга намунали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Малакали шифокорлар 8 та маҳалла аҳли саломатлигини асрашга хизмат қилмоқдалар. Юртимизда тиббиёт тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уни замон талаблари даражасида ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ушбу поликлиникада ҳам беморлар учун барча шарт-шароит яратилган. Айни кунларда поликлиника ходимлари муҳим бир тадбир билан банд: аҳоли орасида соғломлаштириш ҳафталиги ўрказилмоқда. – Балоғат ёшидаги йигит-қизлар саломатлигига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди поликлиника қошидаги БПТ етакчиси Гулнора Жабборова. – Негаки, эртанги кунимиз ёшлар саломатлиги ва, албатта, камолотига боғлиқ. Партиявий йўналишдаги фаолиятимизда ҳам ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Аксарият тадбирларимиз, тиббий маслаҳат ва кўриклар, ёш оила ва она-бола саломатлигига доир суҳбатларни ҳам O’zLiDeP ғоя ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этаяпмиз. Зеро, O’zLiDeP дастурида инсон – Ўзбекистонда демократик ўзгаришларнинг бош мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи эканлиги, партия унинг уйғун ривожланиши, манфаатларини рўёбга чиқаришнинг амалий тизимини яратиш, жамиятнинг ўзаги бўлган оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, маънан ва жисмонан соғлом авлодни шакллантириш ҳамда миллат генофондини асраш масалалари учун ҳам масъул экани белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, партия тиббиётдаги янги ютуқларга таянган ҳолда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида мунтазам иш олиб боришини белгилаб олган.Таъкидлаш керакки, 3-оилавий поликлиника қошидаги БПТ аъзолари ана шу мақсадни ҳаётга татбиқ этиш – аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ёш авлоднинг баркамол инсон бўлиб вояга етишишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. 109 нафар ходим иш олиб бораётган жамоада 37 нафар олий тоифали врач, 69 нафар ҳамшира мирободликларга беминнат хизмат қилаяпти. Улар орасида эса ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Маълумки, ҳар қандай эзгу ишга қўл урган кишига доимо кўмакчи керак. Шу маънода ҳам поликлиника ходимлари учун O’zLiDeP ижтимоий-сиёсий масалаларда кўмакчилик қилаяпти. Яқинда ушбу БПТ туман миқёсида ўтказилган танловда «Энг намунали БПТ» дея эътироф этилди. – Бу, шубҳасиз, зиммамизга улкан маъсулият ҳам юклайди, – дейди БПТ етакчиси. – Айни пайтда тумандаги бошқа қуйи ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бундай мулоқотлар ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам бермоқда. Айниқса, O’zLiDeP Миробод туман кенгаши масъулларининг маслаҳат ва тавсияларига амал қилаётганимиз яхши натижа бераяпти. БПТ фаоллари орасида ёшларга ибрат ва намуна бўлаётган маслакдошлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. O’zLiDeP Миробод туман кенгаши аъзоси, деярли 40 йилдан буён элга беминнат хизмат қилаётган ҳамшира Гавҳар Айбутаева шулар жумласидан. – Ҳозирги давр партия аъзолари зиммасига катта маъсулият юкламоқда, – дейди Гавҳар опа. – Айниқса, соҳага оид қонунларимиз такомиллашиб бораётган бир пайтда оддий кузатувчи бўлмай, улар ижросини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Партия фаоллари, депутатларимиз томонидан муҳокамага киритилаётган масалаларга муносабат билдириш ва партиявий топшириқларга жиддий ёндашув барча маслакдошларимиз учун муҳим вазифага айланиши лозим, деб ўйлайман. Энг асосийси, бундай ҳаракатлар юртимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини доимо ёдда тутишимиз даркор.Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме