03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қорақалпоғистон Республикаси депутатлари фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар
Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесида O`zLiDePдан сайланган депутатларнинг сони 31 тани, шаҳар ва туманлар Кенггашларида эса 161 тани ташкил этади. Шу сабабдан Жуқорғи Кенгесда ҳам, шаҳар ва туманлар кенгашларида ҳам O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолият кўрсатади. Биз O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг IV мажлисидан кейин депутатлик гуруҳлари фаолиятига танқидий баҳо берган ҳолда унинг ишини сифат жиҳатидан янги босқичга кутаришга қарор қилдик, - дейди Жуқорғи Кенгесдаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ботир Мирзаев. Биз энг аввало ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларининг ижроси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўламини ошириш, унинг йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ишлари юзасидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш, янги лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳудудий Кенгашларга тақдим этиш масалаларини режа асосида ташкил этишга келишиб олдик. Бу ишларни амалга оширишда O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг партиявий кўрсатмалари ва ўтказилган ўқувлари катта услибий ёрдам бўлди.Тан олиш керакки, ўтган давр давомида Жуқорги Кенгес ва маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўз олдиларидаги вазифаларини ижросида айтарли натижаларга эриша олмадилар. Улар томонидан олиб борилган эшитувлар шунчаки номигагина ўтказилиб, уларда депутатлик гуруҳларининг амалий таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилмас эди. Сиёсий Кенгаш мажлисидан кейин барча шаҳар ва туманларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларни ижроси юзасидан маҳаллий ҳокимият ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Мисол, Қунғирот тумани депутатлик гуруҳи ўзининг 25 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида янги 2012 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳокимлик ва мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Эшитувда депутатлари асосий эътиборни касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласига қаратдилар. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ниетбай Нуржановнинг айтишича йилнинг биринчи ярим йиллигида режадаги 1739 та ўрнига 1764 та янги иш ўринлари яратилган. Улардан 691 таси кичик корхоналарни кенгайтириш, 153 таси фермер хўжаликларини ривожлантириш, 94 таси якка тартибдаги такдбиркорлик, 362 таси касаначилик ҳисобидан яратилган, дейилди Н. Нуржановнинг ҳисоботида. 2011-2012 ўқув йилида тумандаги 5 та касб-ҳунар коллежларини 1639 та ёшлар битириб чиқдилар. Коллеж, талаба ва корхона ўртасида 401 та уч томонлама шартномалар тузилган бўлиб, унинг амал қилиниши туман ҳокимлигининг қатъий назоратига олинган. - Иш ўринлари яратиш бу иқтисодий омил бўлиб, у муайян молиявий қуйилмаларни талаб этади. Бинобарин ҳисоботларда келтираётган рақамларнинг ҳаққонийлиги депутатларнинг қизиқтираётган асосий масала ҳисобланади. Ҳисоботда таъкидланишича, туманимизда яратилаётган янги иш ўринларининг кўп қисми тадбиркорлик соҳасига тўғри келмоқда. Шундай экан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси талаблари асосида қабул қилиган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун асосида меҳнат муносабатларни тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади, - дейди туман Кенгаши депутати Жонсобит Даулетов.Ўтган йилларда яратилган иш ўринларнинг кўп қисми мавсумий ва бир марталик хусусиятга эга эканлиги туфайли йўқ бўлиб, унда банд деб ҳисоботларда кўрсатиб келинган ходимлар яна ишсиз қолишлари ҳолатлари кўп учраётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўлами тобора ошиб бориб, унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушлари 75-80 фоизга ошаётган экан, бу соҳада яратилаётган иш ўринлари энг аввало муқим бўлиши, ликвидлилик даражаси юқори бўлиши зарур. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш истакларини рағбатлантириш ғоятда зарурдир. Биргина O`zLiDeP нинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида тумандаги юзлаб ёшлар фаол иштирок этиб, тадбирокорликка катта иштиёқлари борлигини намоён этдилар. Лойиҳа-ку бу бир марталик акция, у барча ёшларни ҳам қамраб ололмайди. Шундай экан ёшларни ўз ишларини бошлашда қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик иштиёқини рағбатлантириш борасидаги туман ҳокимлиги томонидан олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмас. Давлат дастурига асосан 50 нафар ёш оилаларга бир бошдан қорамол, 200 та ёш оилаларга 20 бошдан товуқ билан таъминлаш ишларига “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлимлари етарли эътибор қаратмаяпти.Танқидий руҳда бўлиб ўтган депутатлик гуруҳи йиғилиши янги иш ўринларининг ҳаққоний ҳисоботини юритиш, кўлами тобора ошиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни амалий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш, ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқди. Депутатлар ижро ҳокимитяти идоралари раҳбарларига мазкур масала юзасидан таъсирчан депутатлик назоратини олиб боришларини ва муаммолар ечими бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига тегишли таклифлар киритиб боришларини ўқтириб ўтдилар. Қонликўл тумани депутатлик гуруҳи ўзининг режасига асосан туманда 2011 йилда фермер хўжаликларининг давлатга пахта ва ғалла сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш ҳолати, фермер хўжаликларига ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича белгиланган тартибга риоя этиши, бу борада қонун бузилишиларига йўл қуймаслигини таъминлаш борасида маҳаллий ҳокимият томонидан олиб борилган ишларни назорат-таҳлил тартибда ўрганди. Унинг якунига кўра халқ депутатлари туман Кенгашига ушбу масалаларга мутасадди бўлган идоралар раҳбарларини ҳисоботини тинглаш таклифи киритилди. Депутатлик гуруҳи аъзоси Алтинай Бабажанованинг айтишича, хўжаликларнинг экин майдонларини суғурталаш борасида айрим муаммолар мавжуд. Гап шундаки, давлат буюртмаси асосида маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари учун имтиёзли кредитлар бериш жараёнларида суғурта ташкилотлари билан ҳамкорлик яхши йўлга қуйилмаганлиги туфайли олинган кредитларни муддатида қайтаришда муаммолар вужудга келмоқда. Тижорат банклари ажратилаётган кредитнминг 0,75 фозини суғурта бадали ҳисобида суғурта идорасига ўтказиб бериши керак. Лекин ўша маблағ ўтказиб берилмаётганлиги туфайли хўжаликлар кредитларни суғурта ташкилотлари орқали қоплаш имкониятига эга бўла олмаяптилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва ҳосил йиғиштиришда турли сабаблар билан бой берилган фойдадан суғурталаш борасида ҳам турли англашмовчилик ва оворагарчиликларга йўл қўйилмоқда. Маълумки, фермер хўжаликларда ғалвир қишлоқ хўжалиги мавсуми якунида “сувдан кутарилади”. Тижорат банклари томонидан пахта ва ғалла ҳосили умумий қийматининг 60 фоизигача миқдорида имтиёзли кредитлар берилади. Бироқ хўжаликлар томонидан юқори ҳосил олиш учун қилинган сарф-харажатларни тўлиқ қопламаслиги боис муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзлари вужудга келмоқда. Хизмат кўрсатувчи корхоналар белгиланган 60 кунлик муддатда маблағни ололмай хўжалик судларига қарзни ундириш бўйича даъво аризалар киритмоқдалар. Суд харажатлари, давлат божи, қўлланилаётган молиявий жарималар ҳам хўжаликлар тўлашларига тўғри келмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб депутатлик гуруҳи халқ депутатлари туман Кенгашига пахта ва ғалла етиштириш борасида хўжаликларга кўрсатилаётган хизматлар учун қишлоқ хўжалиги йили якуни бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибини жорий этиш масаласини кўриб чиқилиши борасида таклиф киритдилар.O`zLiDeP Нукус тумани Кенгаши туманда маиший хизмат ва сервисни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Бунда депутатлик гуруҳи томонидан туманда хизматлар кўрсатиш ҳолати устидан олиб борган назорат-таҳлил фаолияти турки бўлди. Таҳлиллар кўплаб хизматлар турларини кўрсатиш даражаси ва сифати туманда республика кўрсаткичидан пастлигини кўрсатди. Туманда аҳолига савдо, маиший, транспорт ва бошқа хизматлар турини такомиллаштиришнинг катта имкониятлари мавжуд. O`zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Бибизода Низомаддинованинг фикрича маҳаллий тадбирокорлар кучи билан бундай хизматлар кўрсатишнинг сифатини ошириш, хизмат кўрсатиш билан банд бўлганларнинг меҳнат фаолиятини “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тартибга солиш туманда хизматлар кўрсатишни ривожлантириш билан бирга тадбирокорлик маданиятини ошишига катта тўртки бўлади.
Хулоса қилиб айтганда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидаги вазифалар ижроси, мавжуд муаммоларнинг ечимига доир маҳаллий Кенгашларига ўзларининг амалий таклиф ва тавсиялари билан чиқмоқдалар. Энг асосийси, депутатлар ўз ваколатларидан тўлақонли фойдаланишга доир кўникмалари тобора такомиллашмоқда. Уларда жойлардаги муҳим масалалар ижроси, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбирокрлик кўламини янада ошириш, бу йўлдаги ҳар қандай тўсиқларни бартараф этиб, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ишларига дахлдорлик, бу ишлар пироварди, яъни ялпи ҳудудий маҳсулотдаги унинг улушини янада ошириш борасида масъулият ва жавобгарлик ҳисси тобора ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Зеро, тадбиркорлик, айниқса фермерлик ҳаракати жойларда ҳал қилувчи куч сифатида ривожланаётган экан, жойларда энг асосий ижтимоий масалалар ечими уларнинг самарали фаолияти билан боғлиқдир. Депутатлик гуруҳларининг кун тартибида тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ечимига доир муҳим масалалар жой олган. Уларнинг амалий ечими бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва Кенгашларга тақдим этиш учун депутатлардан етарли иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий билимлар талаб этилади.
Обсудить новость на Форуме