04:15 21.03.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қонун лойҳаси такомиллашмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислохатлар қумитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қумитаси хамда ЎзЛиДеП фракцияси томонидан жойларда “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мухокамасига бағишланган давра сухбатлари ташкил этилмоқда.
Нукисда ўтган ана шундай тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, тадқиқотчилари, хуқуқшунослар, фермир ва тадбиркорлар иштирок этди.
Давлат мулкини бошқариш давлат қумитаси раиси вазифасини бажарувчи А.Абдухакимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Собиржонов ва бошқалар мамлакатимизда мулкдорлар синфини шакиллантириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик мухити яратилганини алохида таъкидлади. Мамлакатимизда хусусий мулкнинг ҳуқуқий химоясини ташкил этишга қаратилган қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислохатларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепсиясида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойҳаси ҳам хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли химоя қилиш, мулк дахилсизлигини таъминлашнинг кафолатлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга слишга қаратилган. Мазкур қонун лойҳасининг ишлаб чиқилиши ва уни жойларда кенг мухокама етилаётгани мулкдорлар ҳуқуқ ва манфаатларни химоя қилишга доир қонунчилик тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Тадбирда қонун лойҳасида белгиланган меъёрларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб берилди.
– Мулкдорлар сифининг манфаатлари қонунлар асосида химоя қилинаётган хусусий секторни янада ривожлантиришда мухим ўрин тутмоқда, - дейди Хужайли туманидаги “Азлер бобо” фермер хўжалиги рахбари Жумамурод Тўрамуродов.
–Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бозор иқтисодиётининг негизи бўлган хусусий мулкка давлат томонидан берилаётган кафолатларни янада мустахкамлаш имконини беради.
Мухокама давомида фермерлар, хуқуқ соҳаси тадқиқотчилари, тадбиркорлар қонун лойҳаси бўйича ўз фикр мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.
ЎзА, 28.02.2012 17:16
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |