22:15 09.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қоғоздагиси эмас, амалдагиси ҳисоб
Бошланғич партия ташкилоти ташаббускор ва ишчан бўлиши, партиянинг тактик вазифаларига мувофиқ иш шакли ва услубларини тез ўзгартириш қобилиятига эга бўлиши ва аҳолининг долзарб, кундалик муаммоларини ҳал этишда амалий тадбирларни бажариш билан шуғулланиши керак.O’zLiDeP уставидан2011 йили Тошкент вилоятида O’zLiDeP аъзолари сони 11 минг 84 нафарни ташкил этган бўлса, ўтган даврда уларнинг сони 334 нафарга ошди. — Аммо бугун партия аъзолари сонидан кўра, улар томонидан амалга оширилаётган ишларга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз, — дейди партия Тошкент вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Шерзод Мавлонов. — Бундан ташқари, партиянинг асоси бўлган БПТлар фаолиятини мустаҳкамлаш, улар ишини қоғозда эмас, балки амалда ташкил этиш энг долзарб вазифаларимиздан бирига айланган. Бу масалага O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, яқинда вилоятимизнинг бир қатор туман кенгашларида O’zLiDeP Сиёсий Кенгашининг IV мажлиси қарорига асосан ҳамда «Бошланғич ташкилот — партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятини такомиллаштириш» акцияси доирасида «O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишдаги ўрни ва вазифалари» мавзуида ўқув-семинарлар ташкил этилди.Уларда БПТ етакчилари фаолиятини ривожлантириш, электорат манфаати билан боғлиқ масалаларни изчиллик билан ўрганиш, депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни таҳлил қилиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш, жамоатчилик назоратининг самарадорлигини оширишга доир таклиф ва мулоҳазалар ўрганилди. Кўп ўтмай, ушбу семинарлар ўз самарасини бера бошлади...— Кенгашларда ўтказилаётган партиявий тадбирлар, учрашув, давра суҳбати ва мулоқотлар орқали қатор натижаларга эришилаяпти, — дейди Шерзод Мавлонов. – Бугун O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши O`zLiDePнинг депутатлик гуруҳлари ўз атрофига 11 минг 418 нафар аъзони бирлаштирган 585 та БПТга таянган ҳолда иш олиб бораяпти. Ҳа, чиндан ҳам Тошкент вилоятида ташаббускор, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бефарқ бўлмаган, партиянинг дастурий вазифаларини бажаришда фаол иштирок этаётган бошланғич ташкилотлар талайгина.Бироқ вилоятнинг Қуйи Чирчиқ, Бўка, Оққўрғон, Янгийўл каби туман кенгашлари тизимидаги БПТлар фаолияти суст эканини ҳам тан олиш лозим.— Афсуски, айрим ҳудудлардаги масъул ходимлар БПТлар фаолиятига совуққонлик билан ёндошмоқдалар. БПТлар фаолияти мунтазам таҳлил қилинмаяпти, — дейди Шерзод Мавлонов. – Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган қарорларнинг БПТларга етиб бормаслиги ёки ижро этилмаслигининг боиси ҳам шунда. Ўрганишлар БПТларни партиянинг дастурий кўрсатмалари, қўлланма материаллари билан етарли даражада таъминланмаганлигини кўрсатаяпти. Шунинг учун ҳам вилоят партия ташкилоти БПТлар фаолиятини кучайтиришга алоҳида эътибот қаратмоқда. Агар жойларда бошланғич ташкилотлар ишини талаб даражасида йўлга қўя олсак, партиямизнинг сиёсий куч сифатидаги таъсирини орттириш ва жойлардаги иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этиш жараёнига фаолларимизни жалб этиш имконияти кенгаяди. Туман ва шаҳар кенгашларидаги БПТ фаолиятига масъул ходимлар малакасини ошириш тизими йўлга қўйилганлигининг сабаби ҳам шунда. Шу тариқа партия аъзолари, унинг асосий электорати бўлмиш тадбиркор ва фермерлар учун ўқувлар ҳам ташкил этилаяпти. Бундай чора-тадбирлар олиб бораётган ишларимиз самараси қоғозда эмас, амалда кўринишини таъминлаши шубҳасиз.
Зиёдулла МЎМИНОВ,“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме