13:00 15.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қўмита журналистлар «имтиҳон»идан ўтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси 2011 йилдаги фаолияти якунлари ва жорий йилдаги устувор вазифалари юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказди.
Қўмита раиси, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Абдурашид Жўрабоевнинг таъкидлашича, қўмитанинг 2011 йилдаги фаолияти “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”ни амалда рўёбга чиқариш юзасидан 2011 ва кейинги йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури» асосида олиб борилди. Бунда асосий эътибор фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини кенгроқ амалга ошириш, ОАВнинг иқтисодий эркинлиги ва молиявий мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, соҳага замонавий ахборот-комуникация технологияларини жорий қилиш масалаларига қаратилди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, ОАВнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини амалга оширишнинг самарали ҳуқуқий механизмини яратиш ҳам қўмита фаолиятида муҳим ўрин эгаллади.
Бу борада қўмита томонидан 7 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилганини алоҳида таъкидлаш мумкин. Хусусан, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланиб, палатага киритилди ва қабул қилинди. Маълумки, ушбу қонуннинг амалиётга жорий этилиши сиёсий модернизация жараёнларида зaмонaвий axборот-коммуникaция тexнологиялaридaн дaвлaт вa жaмият қурилиши тизимидa кeнг фойдaлaниш, юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив хизматлар кўрсатиш, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, хусусан, Интернет тармоғининг миллий сегментини янада ривожлантириш орқали ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқини тўла рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўтган йили қўмитада тайёрланган ва қабул қилинган яна бир ҳуқуқий ҳужжат — «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги қонун бўлиб, ушбу қонун аҳолига замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-аҳлоқий эҳтиёжларини қаноатлантириш, тарихий-маданий меросни сақлаш, ахборот-кутубхона муассасалари ва фондларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият юритиш тамойилларини ҳам белгилаб беради.
Шу ўринда қўмитада ахборот соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи 20 дан зиёд қонунлар, 50 га яқин қонун ҳужжатлари ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан чуқур таҳлил этилганини тилга олиш мумкин. Бу тадқиқотда миллий қонунчилигимиз билан бир қаторда Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония каби давлатларнинг соҳага оид қонунлари ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўтган йилда қўмитада парламент назоратига оид ваколатларни амалга оширишга ҳам катта эътибор қаратилди. Ґукумат аъзолари, вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ижро этувчи тузилмаларнинг раҳбарлари ахборот соҳасидаги ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, шахснинг бу борадаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, замонавий технологиялар, дастурий маҳсулотлар индустриясини янада ривожлантириш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ва ихтисослаштирилган коллеж ҳамда лицей битирувчиларини ишга жойлаштиришга оид энг муҳим масалалар юзасидан ҳисобот бердилар.
Жумладан, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг «Ўзбекистонда дастурий таъминот индустриясини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Матбуот ва ахборот агентлигининг «Нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳақида»ги ахборотлари тингланди.
Парламент эшитувлари якунлари бўйича соҳани тартибга солувчи барча қонун ҳужжатлари инвентаризациядан ўтказилди. Тармоқларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгиланиб, қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди. Бундай амалиёт депутатларга ахборот соҳасидаги муаммоларга чуқурроқ кириб бориш ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ислоҳотлар жараёнидаги масъулиятини ошириш имконини ҳам берди.
Амалдаги қонунларнинг жойлардаги ижроси бўйича ўтган йили қўмита томонидан 5 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилганига депутатлар алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Хусусан, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида «Телекоммуникациялар тўғрисида», Бухоро ва Навоий вилоятларида «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», Андижон ва Сирдарё вилоятларида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ҳамда «Ноширлик фаолияти тўғрисида», Хоразм вилоятида эса «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонунларнинг ижроси атрофлича ўрганилди.
Натижада аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, улар ижроси қатъий назоратга олинди. Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун ижросини ўрганиш натижасига кўра, ёшларнинг касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, Интернетдан фойдаланувчи ўқувчи-ёшларни маънавиятимизга ёт бўлган ахборотлардан муҳофаза этиш, уларнинг қизиқишларига мувофиқ ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, “Электрон таълим” миллий тармоғини яратиш борасидаги фаолиятни жадаллаштириш масалалари қўмита қарорида ўз аксини топди.
Қўмитанинг назорат-таҳлил фаолияти якунларини умумлаштирган ҳолда шуни айтиш мумкинки, депутатлар ахборот соҳасини ривожлантиришда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишга алоҳида эътибор қаратдилар. Маҳаллий кенгаш депутатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ОАВ вакиллари, мутахассис ва экспертларни назорат-таҳлил фаолиятига жалб этишга доир ишлар ҳам жадаллаштирилди.
Матбуот анжуманида қўмитанинг 2012 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида ҳам журналистларга батафсил маълумот берилди. Хусусан, Концепцияда таклиф этилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида» ва «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини маромига етказиш бўйича фаол иш олиб бориш, ахборот соҳасига оид бир қатор қонунлар ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунлар ижроси механизмини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар шулар жумласидандир.
«Имтиҳон»га таклиф этилган журналистлар қўмита мутасаддиларига кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Жумладан, «XXI asr» газетаси мухбирининг депутатларнинг қонунчилик ташаббуслари ва жорий йилдаги парламент эшитувлари ҳақидаги саволига Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Абдурашид Жўрабоев қуйидагича жавоб берди:
— Бу йилги иш режамизда юқорида тилга олинган тўртта қонун лойиҳасидан ташқари, бевосита депутатларимизнинг ташаббуси билан яна иккита қонун лойиҳаси киритилган. Улардан бири — «Электрон ҳисоблаш машиналари ва маълумотлар базасини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасидир. Парламент эшитуви хусусида сўз юритсак, бу Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг мамлакатимизда электрон тижорат ва электрон тўловлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ахборотларини тинглаш белгилаб қўйилганини кўришимиз мумкин.
Озод РАЖАБОВ
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |