22:15 30.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Қўмита қарори қандай бажарилмоқда?

— Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасида фаолият кўрсатишлари учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш масаласи давлатимизнинг доимий диққат-эътиборидаги масалага айланди, — деди йиғилишда қўмита раиси, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Абдурашид Жўрабоев. — Матбуот соҳасида иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлар яратилгани оммавий ахборот воситаларининг юртимиз тараққиётида тобора мустаҳкам ўринга эга бўлиб бориши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини, янги жамият қуриш йўлида эришган ютуқларимизни холис ва ҳаққоний тарзда халқимизга етказиш имконини бермоқда. Шу маънода, бугун “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ҳамда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари ҳақида”ги қўмита қарори қандай бажарилаётгани юзасидан ушбу вилоятлар ҳокимликлари мутасаддиларининг ахбороти эшитилаётгани бежиз эмас. Тадбирда алоҳида таъкидланганидек, Андижон ва Сирдарё вилоятларида қўмита қарори ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган махсус чора-тадбирлар режаси асосида муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, матбуот ва оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, ижодий ходимларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, таҳририятларнинг моддий-техник базаси ва молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш, муассисларнинг таъсис шартномасида белгиланган мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, соҳага ёш, иқтидорли кадрларни жалб этиш, оммавий ахборот воситаларини Интернет тармоғига улаш, веб-сайтларни яратиш борасида олиб борилган ишлар диққатга сазовордир.Соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда тизимда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни тобора чуқурлаштириш ҳар икки вилоятда ҳам ОАВ нафақат сон жиҳатидан, балки сифат жиҳатидан ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, 1991 йилда Андижон ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритган оммавий ахборот воситаларининг умумий сони 32 тани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 69 тага етди. Уларнинг 55 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани, айниқса, эътиборга молик.«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»дан келиб чиқиб, ушбу вилоятларда ҳам оммавий ахборот воситаларини давр руҳига ҳамоҳанг тарзда ислоҳ этиш, журналистларнинг эркин ва самарали фаолият юритишлари учун барча зарур ҳуқуқий-ташкилий, моддий ва маънавий имкониятларни яратишга оид масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Йиғилишда сўзга чиққанлар эътироф этганидек, бугунги кунда тез ўзгариб, мураккаблашиб бораётган замон соҳа ходимлари олдига муҳим вазифаларни қўймоқда. Ана шу омиллардан келиб чиқиб, тўртинчи ҳокимият вакиллари масъулиятини янада ошириш, янгиланиш жараёнларининг мазмун-моҳиятини халқимизга, кенг жамоатчиликка холисона, тезкор ва ишончли тарзда етказиш, матбуотда эълон қилинаётган материаллар таҳлилига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Бинобарин, энг долзарб, энг ўткир мавзулар, таҳлилий ва танқидий чиқишлар савияси, уларда ўртага ташланган муаммоларни ечиш учун жамоатчиликни жалб этиш, уларга давлат ва ҳокимият мутасаддиларининг муносабати қандай бўлаётгани сингари масалалар тадбир иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Айниқса, ахборот ҳукмронлиги даври бўлган бугунги глобаллашув жараёнларида ҳали онги ва дунёқараши тўла шаклланиб улгурмаган ёшларимизни турли кўринишдаги ахборот хуружларидан ҳимоялаш, уларни таълим ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни сақлашга қаратилган сифатли, юксак медиа маҳсулотлар билан таъминлашда замонавий ахборот технологиялари ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар масъулиятини оширишга қаратилган қатор таклиф ва мулоҳазалар баён этилди.Йиғилишда, муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳар икки вилоятда ҳам ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина, — дейди O’zLiDeP фракцияси аъзоси Нуриддин Муратов. — Жумладан, соҳа ходимлари малакасини ошириш, ижодий фаолиятни замонавий журналистика қоидалари асосида ташкил этиш, малакали журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, соҳани янада ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, журналистларнинг ихтисослашувини олий ўқув юртларидан бошлашга эътибор қаратиш, уларнинг профессионал маҳоратини замон талаблари даражасига кўтариш зарур. Бу борада Юртбошимиз Концепциясининг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўналишида илгари сурилган ғояларни оғишмай амалга ошириш, таклиф этилган янги қонунлар лойиҳаларини янада мукаммаллаштиришга устувор аҳамият қаратилиши лозимлиги таъкидланди.
"XXI asr"
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме