11:30 21.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қатъий ҳаётий қарашдаги инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмайди
Навоий давлат педагогика институтида O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва Сиёсий таълим маркази томонидан “Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмас” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад Президентимизнинг Конституциянинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасини ўқиб-ўрганиш, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, улар онгига Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий истиқлол ғояларини сингдиришдан иборат бўлди.Тадбирда сўзга чиққан O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Н.М.Жуманиёзов партия жамиятнинг фаол қатлами, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларни диний экстремизм, гиёҳвандлик ҳамда ёт ғояларни тарғиб қилувчи ахборот хуружидан асраш йўлида кўплаб ишларни амалга ошираётгани, бунда Юртбошимизнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асари дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда баркамол авлод тарбиясига жуда катта эътибор қаратилаётгани, “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” шиори асосида ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилаётганини эътироф этди. Тадбирда таъкидландики, O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида аёллар меҳнатини енгиллаштириш, уларнинг салоҳиятидан фаол ижтимоий, маданий ва иқтисодий соҳаларда, болалар тарбиясида янада самарали фойдаланиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.Навоий давлат педагогика институти ректори, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, сенатор Х.Ибрагимов йиғилганлар эътиборини фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим омили эканига қаратар экан, бу борада O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди.“O’zLiDeP Сайловолди дастурида айтилганидек, партиямиз ўз олдига хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал этиш, меҳнат шароитини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларда тадбикорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларини қўймоқда”, – деди Х.Ибрагимов.Тадбирда O’zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилояти ҳудудий бўлинмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими, Савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Нуроний” жамғармаси, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят минтақавий филиали, “Тараққиёт” минтақавий тадқиқот маркази вилоят бўлими вакиллари, Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Давра суҳбати савол-жавоб, ўзаро баҳс-мунозара тарзида ўтди.
O’zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме