12:15 03.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қашқадарёлик тадбиркорлар Андижон ташаббусини қўллаб-қувватлайдилар.
O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаолларининг мустақиллигимизнинг 20 йиллигига тўёна сифатида давлат дастурида белгиланганидан ташқари яна 20 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси қашкадарёлик партия фаоллари ва тадбиркорларни хам бефарқ қолдирмади.
Юртбошимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулай шароитлар туфайли Қашқадарёда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони йил сайин ортиб бораяпти. Ўтган йилдагина 4 мингдан ортиқ тадбиркорлар иш бошлаган бўлса, жорий йилда уларнинг сони яна 5 мингтага кўпайди. Энг эътиборли томони, уларнинг 30 фоизини ёш тадбиркорлар ташкил этмоқда.
2011 йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган дастур асосида эса вилоятимиздаги 80 мингга яқин тадбиркор ва ишбилармонларга янада қулай шароитлар яратилаяпти.
Хусусан, ўтган йили солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ва бошқа имтиёзлар ҳисобига вилоятимизда 5,1 млрд. сўм микдоридаги маблағ корхоналар ихтиёрида қолдирилиб, иқтисод қилинган ана шу маблағ эвазига ишлаб чиқариш кенгайтирилди, корхоналар техник ва технологик янгиланиб, модернизация қилинмоқда. Жорий йилда эса бу кўрсаткичнинг 6,5 млрд. сўмга етиши кутиляпти. Тадбиркорлар 2010 йил 149,48 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари бўйича имтиёз олган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида бу рақам 78,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу жараёнда O`zLiDeP фаоллари ҳам ўз имкониятлари даражасида фаолият юритиб, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳисса қўшмоқдалар.
«Азизбек Офсет Барака» масъулияти чекланган жамияти ҳам аҳолига матбаа хизматлари кўрсатиб, келмокда. Олинган фойда эвазига замонавий технологиялар келтириб, хизмат тури ва сифатини йил сайин ошириб бораяпмиз. Айни кунларда эса шаҳримизда сайёҳларга замонавий меҳмонхона хизмати кўрсатиш мақсадида 80 ўринли иккита янги бино қурилишини бошлаб юбордик. Истиқлол байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланаётган ушбу объектларимизда 30 га яқин янги иш ўрни яратилади.
Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчидир. Бу эса мамлакатимиз тадбиркорларининг давлат жамият олдидаги ижтимоий масъулиятни чуқур ҳис этаётганларини кўрсатади.
Обсудить новость на Форуме