15:15 18.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Қашқадарёда либераллар сафи кенгаймоқда янги йил арафасида Қашқадарё вилоятида яна 18 та бошланғич ташкилот иш бошлади

Чироқчи, Косон, Деҳқонобод ва Ғузор туманларидаги хўжалик субъектларида қуйи бўғинлар ташкил этилганлиги туфайли қашқадарёлик сафдошларимиз сони 129 нафарга ортди. Маълумки, ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида фермерларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги роли тобора ошиб бормоқда. Шу боис Қашқадарё вилоят кенгаши мутасаддилари бу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Ўтган йилнинг охирги икки ойида иш бошлаган бошланғич ташкилотларнинг 4 таси айнан фермер хўжаликлари, 2 таси эса уларга техник кўмак беришга ихтисослашган машина трактор паркларининг ишчи-ходимлари ташаббуси билан ташкил этилди. Чироқчи туманида 2013 йил арафасида тузилган БПТларнинг барча аъзолари айнан қишлоқ хўжалик ходимлари экани ҳам диққатга сазовордир.–  Ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида соҳа вакиллари, яъни фермерларни сафларимизга кенгроқ жалб этиш, чекка ҳудудларда партия дастурий ғояларини кенг тарғиб этиш ишларини кучайтиришимиз лозим, – дейди Чироқчи туманидаги «Гудол бобо» фермер хўжалиги қошидаги бошланғич ташкилот раиси Тожибой Бозоров. – Энг асосийси, фермерларимиз O’zLiDeP атрофида бирлашиш – ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, ечимини кутаётган ҳаётий муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши учун муҳим қадам эканини яхши англаяптилар. Улар орасида партиямиз хайрихоҳлари кўпайиб бораётгани ҳам шундандир.Шу ўринда маҳаллаларда олиб борилаётган аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлаш зарур. 7 та БПТнинг айнан ўзини-ўзи бошқариш идоралари қошида ташкил этилгани ҳам фикримизга мисол бўлиши мумкин. Айни пайтда улар жами 59 нафар партия аъзосини ўз сафларида жипслаштириб турибди. Ушбу йўналишда O’zLiDeP Косон туман кенгаши тажрибаси диққатга сазовордир. Қолаверса, вилоятда тузилган янги БПТлар орасида аъзоларининг сонига кўра ўзига хос биринчиликни ҳам  ана шу тизим вакили – Косон туманидаги «Бойғўнди» маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган қуйи бўғин эгаллаб турибди.– Туман партия кенгаши мутасаддиларининг узоқ қишлоқларда ҳам тарғибот-ташвиқот ишларининг яхши йўлга қўйганлари косонликлар орасида O’zLiDeP аъзолари ҳамда партиямиз ғояларига хайрихоҳлар сафининг кенгайиши учун замин яратмоқда, – дейди «Бойғўнди» МФЙ қошидаги БПТ раиси Тўйчи Нормўминов. –  Айниқса «Обод турмуш йили» Давлат дастури учун ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар тайёрлашда маҳалла йиғинлари атрофида уюшган сиёсий фаол фуқароларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.Қашқадарёлик партия фаоллари O’zLiDePнинг тадбиркор ва ишбилармонларнинг манфаатини кўзловчи сиёсий ташкилот сифатидаги вазифаларининг асл моҳиятини  чуқур англаб, хусусий бизнес вакилларини партия сафларига кенг жалб этишга устувор аҳамият қаратишмоқда. Янги бошланғич ташкилотларнинг 3 таси хусусий тадбиркорлик субъектларини қамраб олгани, уларнинг жами 22 нафар ходимига аъзолик гувоҳномалари топширилганига ҳам ана шу саъй-ҳаракатлар самараси сифатида қараш мумкин.— Вилоятда либераллар сафи кенгайиб бораётгани қувончли ҳолдир. Янгидан-янги БПТлар тузилаётгани стратегик мақсадларимизни жойларда таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши бошланғич ташкилотлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Абдураззоқ Кенгбоев. – Асосий ишлар эса ҳали олдинда. Мақсадимиз – БПТларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, уларнинг барқарор тизим сифатидаги яшовчанлигини кучайтиришдан иборатдир. Бунда, энг аввало, партияга янги аъзо бўлган маслакдошларнинг фаоллигини, сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга эътибор қаратишимиз лозим. Партиямиз аъзолари сони 200 минг кишидан ортиши кутилаётган йилда, улар таркибида қашқадарёлик либераллар алоҳида салмоққа эга бўлиши шубҳасиздир.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,"XXI asr" 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме