03:30 13.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЎҚУВЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Сиёсий партиялар бошланғич партия ташкилотларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш” мавзуида семинар – тренинг ўтказди.  25-27 март кунлари O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси партия ҳудудий ташкилотлари масъул ходимлари учун “Партиявий фаолиятни янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар” мавзуида амалий ўқув-семинари ташкил этган эди.  - Ушбу тадбирда бошланғич партия ташкилотларида олиб борилиши лозим бўлган фаолият юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилганди, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий бўлими раҳбари А.Алимбоев. - Энди амалий ўқув жараёнида олган билимларимизни жойларда ҳаётга татбиқ этишга интиляпмиз. Бугун ўтказилаётган семинаримиз ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Семинарда бошланғич ташкилотларни шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, БПТлар ва электорат ўртасидаги муносабатларни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, БПТлар томонидан партия электорати ижтимоий қизиқишларини ўрганиш ва ечимини топишда партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, БПТларнинг қонунлар ва ҳукумат қарорлари ижроси устидан жамоатчилик назорати ташкил этишдаги ўрни ҳақида маърузалар тингланди.    Мунозараларда сўзга чиққанлар БПТларни янада кучайтириш учун уларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, тарғибот плакатлари, тарқатма материаллар билан таъминлаш, БПТларда ўтказиладиган тадбирлар савиясини кўтаришга қаратилган таклиф-мулоҳазалар билдирди. Улар “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантириш зарурлигини таъкидлади. Семинарда яқинлашиб келаётган навбатдаги сайловларга тайёргарлик  кўриш мақсадида БПТлар сонини кўпайтириш, маҳаллалар билан ишлашни янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўтарилди.  Тадбир якунида бундай семинар-тренингларни вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келинди. 
O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме