10:30 10.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎҚУВ-СМЕНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
5-6 июн кунлари Қарши шаҳридаги “Қашқадарё соҳили” сиҳатгоҳи мажлислар залида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган ўқув амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарда Сурхондарё вилоятидан 15 нафар, Қашқадарёдан 30 нафар киши иштирок этди.
Тадбирда халқ депутатлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Кенгашининг O’zLiDePдан сайланган депутатлари, партия вилоят кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирок этди.
Ўқув семинарида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими А. Хусейнов, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Т. Турсунов ва Қ.Эргашев, O’zLiDeP Сурхондарё вилояти кенгаши “Сиёсий таълим маркази” раҳбари, вилоят кенгаши депутати Г. Амирова, Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институти ўқитувчилари Т.Қурбонов, Ш. Боймуродов, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассиси Н. Ҳалимовлар сўзга чиқишиб, халқ депутатлари O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада такомиллаштириш, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, депутатлик гуруҳи раҳбарларининг турли мавзулар бўйича йиғилишлар, оммавий партия тадбирларини ташкил қилиш, ишчи комиссияси йиғилишларини ўтказиш тартиблари билан таништириш, олдиндан берилган мавзу бўйича сессия муҳокамасига киритиладиган турли масалаларни олиб чиқиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш механизмларини амалиётга тадбиқ этиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ўқув-семинарида Президентимизнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” деб номланган маърузаси ҳамда “Мустаҳкам оила йили”Давлат дастури, шунингдек, давлатмиз раҳбарининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, бюкрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ривожлантиришга қаратилган қарор ва Фармонларидан келиб чиқадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг асосий вазифалари юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Ўқув-машғулотлари давомида депутатлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз ҳудудларидаги турли масалаларни ҳал этиш йўллари ҳамда қабул қилинаётган Давлат дастурлари ва партия дастуридан келиб чиқиб оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишнинг замонавий шакллари бўйича фикр алмашдилар.
- Партиядошларимиз бошланғич ташкилот, маҳаллий кенгашлар ва депутатлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорлик бўлмаган жойда партия иши олға силжимаслигини англаб етишлари керак, - дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Қиёмиддин Назаров. – Кенгашни ҳурмат қилмаган, у билан яқиндан ҳамкорлик қилишни истамаган депутат билан ортиқ ишлай олмаймиз.
Шунингдек, иштирокчилар депутатлик гуруҳининг иш режасига киритилган масала юзасидан депутатлик-депутатлик назорат таҳлил фаолиятини ташкил қилиш, депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама қилиш, депутатлик гуруҳи йиғилишида ижро ҳокимияти идора раҳбарининг депутатлик гуруҳи иш режасига киритилган масала юзасидан ҳисоботи, унинг муҳокамаси, муаммолар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, депутатлик гуруҳи сўрови, унга асослантирилган тушунтириш ва маълумотлар олиш, сўров якунларини таҳлил этиш орқали таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, гуруҳлар билан бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, электорат муаммоларини БПТда ўрганган ҳолда депутатлик гуруҳига таклиф ва тавсия билан чиқиш, депутатлик гуруҳи йиғилишини ташкил этиш ва халқ депутатлари Кенгашларига таклиф ва тавсиялар билан мурожаат қилиш каби йўналишларда машғулотлар олиб борилди.
Ўқув семинари иштирокчиларига меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳи иш режасини шакллантириш, ижтимоий ҳамкорлик асосида ишни ташкил қилиш, ОАВлар билан иш олиб бориш, интерфаол усулларда тадбирларни ташкил этиш ва режалаштириш бўйича мастер-класслар ўтилди.
- Ўқув семенаридан катта билим ва тажриба олиб қайтаяпмиз, - дейди Шаҳрисабз туман O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Арслон Узоқов. – Хусусан, тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан боғлиқ қонунларни такомиллаштириш ҳамда соҳани янада ривожлантиришига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга эътиборни кучайтиришимиз лозим. Бу борада партиямизнинг депутатлик гуруҳлари ташаббускорлиги ва масъуллигини янада ошириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқамиз.
Обсудить новость на Форуме