19:15 20.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ЯХШИ НАТИЖАЛАР БЕРЯПТИ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Президент И.Каримовнинг Конституциямиз қабул қилинганининг  21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаларидан келиб чиқиб, бошланғич партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия фаоллари учун махсус ўқув семинарлари ўтказмоқда.

Ана шундай семинарлардан навбатдагиси Тўрақўрғон туманида ташкил этилди. 

Унда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Наргиза Муҳаммадиева асосий эътиборни Президентимиз маърузаларида белгиланган йўналишлар, янги қабул қилинаётган қонунлар, тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларга янада кўпроқ имтиёзлар бериш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, “Соғлом бола йили” Давлат дастури асосида амалга ошириладиган вазифаларга қаратди. 

Шунингдек, у 2014 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар, партиянинг сайловолди ҳаракат дастури юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш, бунда замонавий тарғибот технологияларидан фойдаланиш ҳақида сўз юритди.

- Семинарда Президентимиз маърузаларидан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олдик, - дейди Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгаши депутати, туман Фермерлари кенгаши раиси Нўъмонжон Каримов. –Бундан ташқари, сайловчилар билан учрашувлардан фойдаланиб, сайловлар олдидан электорат ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини, таъсирчанлигини янада ошириш ҳақида фикрлашдик.

Семинарда Сиёсий таълим маркази томонидан ўтказилаётган бундай семинарлар БПТлар ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.   

Рустамжон ҲАКИМОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме