16:15 14.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎҚУВ СЕМИНАРИДА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази Ширин шаҳрида махсус ўқув семинари ўтказди.
Семинар давлатимиз раҳбари И.Каримовнинг “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” ва “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаларидан келиб чиқадиган устувор вазифаларга бағишланди.
- Бу каби семинарлардан мақсад O‘zLiDePнинг жойлардаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, чекка туман ва қишлоқларни ҳам қамраб олишдир, - дейди Сиёсий таълим маркази раҳбари Эркин Аҳмедов. – Биз бу тадбирларда иқтисодиётнинг асосий таянчига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерлик ҳаракатининг ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратяпмиз.
Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгаши депутати Р.Холиқулова семинар ишчанлик, фаоллик руҳида ўтганини таъкидлар экан, партия ходими жамиятда кечаётган ҳар қандай воқеликка нисбатан ўз муносабатини билдириши шартлигини қўшимча қилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ширин шаҳри бўлими раиси Т.Ғайбуллаев эса “Соғлом авлод йили” Давлат дастури қабул қилиниши муносабати билан партия фаоллари олдида турган вазифалар ҳақида гапирди.
“Давлат дастурида белгиланган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни кучайтириш, оналар ва болалар саломатлигига хизмат қиладиган тиббиёт муассасалари моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашга оид долзарб вазифалар партия фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Зеро, партия Дастурида инсон саломатлиги, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашишга алоҳида эътибор қаратилган”, - деди Т.Ғайбуллаев.
Тадбирда бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш, бошланғич партия ташкилотлари ишини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
O‘zLiDeP Cирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме