18:00 30.05.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 25 майида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Мирзо Улуғбек туманида “Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги вакиллари, Давлат солиқ инспекцияси ҳамда Савдо-саноат палатаси ходимлари, партия фаоллари – тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирок этишди.
Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсадимиз аҳолининг кенг қатламларига “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳиятини, унинг аҳамиятини кенг оммага тушунтириш, жойларда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар беришга қаратилган, - дейди ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси эркин Тошев. - Таъкидлаш керакки, мазкур қонун оилавий корхоналар, деб аталадиган хўжалик фаолиятининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклини жорий этиш ва фаолият соҳаларини белгилашда, корхона иштирокчиларини аниқ таърифлашга, уларни рўйхатга олиш ва бекор қилиш механизмларини белгилашга, инфратузилмага уланиш, боғланиш, фойдаланиш механизмларини соддалаштиришга, бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартибини соддалаштиришга хизмат қилади.
- Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да оилавий бизнеснинг жамиятимиздаги ўрни, аҳамияти ва уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тўхталиб, “... бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди”, дея алоҳида таъкилаган эди. Шунингдек, маҳаллани ҳусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнес марказига айлантириш лозимлигини ҳам қайд этганди, - дейди тадбир давомида сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Рахматилла Каримов. - Бунда давлатимиз раҳбари Концепциясини амалга ошириш асосида шаклланаётган сиёсий тизим мамлакатдаги ўзгаришлар бориши учун сиёсий партиялар масъулияти ошишига хизмат қилади. Бу парламентда энг кўп сонли бўлган ЎзЛиДеП мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган ва ҳар бир минтақа ривожланиши манфаатларини ҳисобга оладиган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларида фаол иштирок этишга қодир бўлиши зарур деганидир.
Йиғилиш давомида асосий эътибор партия электоратининг негизи бўлган ишбилармонлар, тадбиркорлар ва фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, бизнесни бошқариш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш каби устувор вазифаларни амалга ошириш масалаларига қаратилди.
Жумладан, оилавий корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қонунда бир қатор нормалар ҳам кўзда тутилган. Ҳусусан, корхона иштирокчиларини ҳисобга олган ҳолда, ишчиларнинг рўйхатдаги умумий сонини фаолият тури бўйича кичик корхона ва микрофирмалар учун ўрнатилган ишчилар сонига мос ҳолда ҳамда уларнинг сони камида икки киши бўлиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин уларнинг тасарруфига келиб тушган фойда солиғидан озод этиш, аҳоли учун назарда тутилган таърифлар бўйича коммунал инфратузилма объектларига уланиш ва коммунал хизматлардан фойдаланиш шулар сирасидандир.
Тадбирда оилавий тадбиркорлик ва қонунда назарда тутилган бошқа имтиёзлар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иш юритиш тартиблари бўйича ҳам турли соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари ва тавсиялари берилди.
Давра суҳбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш, хусусий сектор фаолиятининг изчил ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Давра суҳбатида сўз олганлар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, мазкур йўналишда шаҳар партия ташкилоти томонидан турли хил тадбирлар ўтказилиб, уларда асосан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали мулкдорлар сафини кенгайтириш, янги ишчи ўринлари яратиш, фуқароларнинг сиёсий онгини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.
Тадбирда айтиб ўтилганидек, “Мамлкатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” талаблари асосида ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириши мамлакатимиз иқтисодиётининг янада юксалиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ортишига, айниқса ЎзЛиДеП электорати тадбиркорлар, кичик бизнес ва ишбилармон доира вакиллари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, маҳаллаларда оилавий бизнесни кенг йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |