18:30 26.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚУЙИ БУҒИНЛАР — АСОСИЙТАЯНЧИМИЗ
Қуйи буғинлар — асосий таянчимиз — дейди O’zLiDeP Тошкент вилояти кенгашининг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Диёра БОЛТАЕВА
Бугун барча соҳа ва тизимларда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақияти одамларнинг ғоявий-сиёсий фаоллиги билан чамбарчас боғлиқдир.
O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши мутасаддилари ҳам ана шу талабдан келиб чиқиб, жойларда Давлат дастурлар, Президент фарон ва қарорлари, электорат вакиллари манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаларини кенг тарғиб этишга ҳаракат қилаяпти. 11 700 нафар партия аъзоси бўлган вилоятда O’zLiDePнинг ғоявий таъсир доирасини кенгайтиришда қуйи бўғинлар ҳал қилувчи ўрин тутади, албатта. Айни пайтда улар сони 600 тадан ошди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, партия аъзоларининг асосий қисмини тадбиркор ва фермерлар, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари ҳамда маъмурий бошқарув органлари ходимлари ташкил этади.
Кейинги йилларда сиёсий майдонга изланувчан ва ташаббускор ёшларнинг тобора кўпроқ кириб келаётганини ижобий баҳолаш мумкин. Зеро улар эртамиз эгаларидир. Партия аъзоларининг қарийб 6 минг нафарини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этаётгани ҳам вилоятда ёшлар салмоғи ортиб бораётганидан далолатдир. Шу ўринда йил бошидан буён 140 нафардан ортиқ йигит-қиз O’zLiDeP сафига қўшилганини таъкидлаш жоиз. Қувонтирадиган яна бир жиҳати, жорий йилда Зулфияхоним мукофатининг 3 нафар совриндори, жаҳон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган кўплаб спортчилар O’zLiDePни танладилар. Ана шундай ёшлардан бири оҳангаронлик Абдуқодир Абдуллаевдир. У спортнинг таэквон-до тури бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги турли нуфузли турнирларда ғолиб чиққан. Украинада ташкил этилган «Қора денгиз олтин кубоги» турнирида эса 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан тақдирланган.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Оҳангарон, Янгийўл, Бекобод, Қибрай, Чиноз туманлари ва Олмалиқ шаҳар партия кенгашларида ҳам қуйи бўғинлар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган, десак хато бўлмайди. Энг муҳими, уларга юқори партия ташкилотлари томонидан доимо ёрдам кўрсатилиб, БПТ етакчилари ва аъзоларининг сиёсий билимлари оширилмоқда. Қолаверса, партиянинг асосий электорати саналган тадбиркор ва фермерлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари тобора кучайтирилаётир. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган турли тадбирлар, давра суҳбатлари ҳам бу жараёнга ижобий таъсир ўтказаяпти. Энг асосийси, ечимини кутаётган баъзи ҳаётий муаммолар туман ва шаҳар кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритилиб, уларнинг ўз вақтида ҳал этилишига эришилаётир.
— Депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда қулай бизнес муҳити яратиш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонунлар, меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, шунингдек, мулк эгаларининг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга алоҳида масъулият билан ёндашилмоқда, — дейди Диёра Болтаева. — Жумладан, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Паркент, Пискент туманлари ҳамда Ангрен шаҳридаги ижросини ўрганишда ҳам БПТларнинг ўрни ва хизмати катта бўлди. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари билан биргаликда ёшлар, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, ҳудудларда қўшимча иш ўринлари яратиш масаласи ҳам кун тартибидан тушгани йўқ. Масалан, Бўка туманидаги «Чевар» хусусий корхонасида ташкил этилган бошланғич ташкилот саъй-ҳаракати билан ҳар ойда 2-3 нафар ёш қизлар тикувчилик касбини ўрганишмоқда. Юқори Чирчиқ туманидаги «Асадбек-Мафтуна-Малик» фермер хўжалигида иш олиб бораётган бошланғич ташкилотнинг 7 нафар аъзоси ташаббуси билан яқинда касб-ҳунар коллежларини тугатган 7 нафар йигит-қиз учун муқим иш ўрни яратилди. Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган янги бошланғич ташкилот ҳозирча ўз атрофига 7 нафар ишчи-хизматчини бирлаштирган бўлиб, улар ҳам партиянинг ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида куч-ғайратларини аямаётирлар.
Суҳбатдошимизнинг фикрича, Янгийўл туманидаги «Тадбиркор аёл» уюшмаси қошида ташкил этилган қуйи бўғин фаолияти ҳам кўпчиликка ўрнак бўларлидир. O’zLiDeP ташкил этилган кезларда иш бошлаган мазкур БПТ бугунги кунда ўз атрофига 20 га яқин аъзони бирлаштирган бўлиб, улар асосан тадбиркор хотин-қизлардан иборат. Маҳаллий ёшларни муқим иш билан таъминлаш, аҳоли ўртасида бандлик даражасини оширишга муносиб ҳисса қўшиш БПТнинг дастурий мақсадларидан биридир.
— Агар 2012 йилда фаолларимиз саъй-ҳаракати билан туман марказида 20 дан ортиқ киши иш билан таъминланган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу миқдор 30 нафарга етди, — дейди БПТ етакчиси Мамлакат Ибрагимова. — Янгийўл шаҳридаги касб-ҳунар коллежларини ҳар йили 5 мингга яқин йигит-қиз тугатади. Уларнинг кўпчилиги партия томонидан ишлаб чиқилган «Диплом билан — бизнесга» лойиҳасида фаол иштирок этиб, ўз бизнесларини йўлга қўйиш учун имтиёзли кридет олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Бошланғич ташкилотлар партиянинг таянч туқтаси экан, демак, улар орқали жойларда сиёсий, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш, ислоҳотлар моҳиятини омма онгига тўла етказиш диққат марказида бўлмоғи лозим. Афсуски, айрим туманларда олиб борилаётган ғоявий-сиёсий тадбирлар талабга жавоб бермайди. Баъзи қуйи бўғинлар фаолиятида сусткашликка ҳам йўл қўйилмоқда. Айниқса, Оққўрғон, Зангиота туманлари ҳамда Бекобод шаҳрида бу каби ҳолатлар кўпроқ кўзга ташланаяпти. Бинобарин, туман партия кенгашлари, «Аёллар қаноти», «Ёшлар қаноти», қолаверса депутатлик гуруҳлари билан биргаликда бошланғич ташкилотларнинг сиёсий масъулияти янада оширилиши лозим. Мақсад битта - у ҳам бўлса, ҳал қилувчи бўғин саналадиган қуйи бўғинлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш, пировард натижада партиямизнинг жамиятдаги нуфузи, омма ўртасидаги обрў-эътиборини янада оширишдан иборат.
Зиёдулла МЎМИНОВ,"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 24 октябрь, 43 (519)-сон
Обсудить новость на Форуме