21:15 22.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚУЙИ БЎҒИНЛАР КАТТА МАЙДОНДА

 Сирдарё вилоятида O’zLiDePнинг 8 мингдан ортиқ аъзони ўз сафига бирлаштирган 311 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Айни кунларда уларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказиляпти.  Ана шундай тадбир Ширин шаҳридаги “Фарҳод ГЭС”  бошланғич партия ташкилотида ҳам бўлиб ўтди.   – Бошланғич партия ташкилотимиз партия ташкил этилган даврда очилган биринчи БПТлардан ҳисобланади, – дейди “Фарҳод ГЭС”даги БПТ раиси Ворис Абдуқаюмов. – Ташкилотимиз вилоятда либерал-демократик ғоя-мақсадларни, партиямизнинг дастурий вазифаларини аҳоли орасида тарғиб этишда катта ишларни амалга оширяпти. Бунинг натижасида O’zLiDePга аъзо бўлишни истаганлар сони ҳам ошиб боряпти.  Ҳисобот-сайлов йиғилишида бу сўзлар ўз исботини топди, дейиш мумкин. Йиғилишнинг ўзидаёқ 4 киши партия сафига қабул қилинди, уларга партия гувоҳномалари топширилди.   Ворис Абдуқаюмовнинг кўпчилик овоз билан БПТ раислигига қайта сайлангани эса унинг партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этишда фаол, ташаббускор раҳбар эканига ишонч, дейиш мумкин. Зеро, O’zLiDeP Уставида айтилганидек, БПТ раиси вазиятни, тез ўзгариб бораётган сиёсий шароитни  чуқур таҳлил қила олиши, холисона баҳолай билиши ва жойларда етилган муаммоларни ҳал этиш учун бутун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр туриши керак.  Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказидаги O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти раиси Алижон Бойматов ҳам шундай кадрлардан. Унинг раҳбарлигида кутубхонада кўплаб маърифий-маънавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Юртбошимиз асарлари ва маърузалари мазмун-моҳиятини чуқур ўрганишга бағишланган маънавият дарслари, диний экстремизм, ақидапарастлик, гиёҳвандлик, ОИТСга қарши курашга бағишланган маърифий кечаларнинг ташкиллаштирилишида у раис бўлган БПТ аъзоларининг ҳиссаси катта бўлаётир.  БПТда ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида мазкур бошланғич партия ташкилотида партиявий топшириқларни бажаришда ғоявий бирдамлик ва кучли партиявий интизомга қатъий риоя этилаётгани яна бир бор намоён бўлди. Йиғилишга жиддий тайёргарлик кўрилгани, тадбир талаб даражасида ўтказилгани бунинг ёрқин мисолидир.  “Аъзоларимизнинг ҳар бири ўз фаолиятини партия Дастури асосида юритиш баробарида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини, иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этаётир. БПТмиз таркиби кутубхона - зиё маскани ходимларидан иборат. Шу боис, ўтказаётган тадбирларимиз самарали бўлмоқда”, - дейди А.Бойматов. Вилоятда ўтказилган ҳар икки БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида уларнинг ҳисобот даврида бажарган ишлари чуқур таҳлил этилиши билан бир қаторда “Обод турмуш йили” Давлат дастурида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ режалар белгилаб олинди. 
O’zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме