16:01 13.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚУЙИ БЎҒИНГА ЮҚОРИ ЭЪТИБОР КЕРАК
Аввал хабар қилинганидек, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳудудий партия ташкилотларининг масъул ходимлари учун «Партиявий фаолиятни янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар»га бағишлаб ўтказилган ўқув-амалий семинарда бошланғич партия ташкилотларининг асосий йўналишлари ҳам атрофлича муҳокама қилинган эди. Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O`zLiDeP Наманган вилоят кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда «Сиёсий партияларнинг бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарасини таъминлаш» мавзусида семинар-тренинг ўтказди. Унда бошланғич ташкилотлар тузилмасининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, партия аъзоларининг иш ва яшаш жойларидан келиб чиқиб қуйи ташкилотларга бирлашиши ҳамда электорат билан иш олиб боришининг ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилди. Кенгашнинг ташкилий-партиявий бўлими раҳбари Абдулахад Алимбоевнинг фикрича, БПТлар фаоллигини ошириш ҳар доим ҳам долзарб масала ҳисобланган. Аммо бу йил айни масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирда O`zLiDeP Тўрақўрғон туман кенгаши аппарат раҳбари Нигора Назарова, Наманган туман кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари Наманган шаҳар депутати Анваржон Абдуллаев ҳам сўзга чиқиб, айни пайтда БПТлар фаолияти юзасидан юқори ташкилотларни хабардор этиш тизими мустаҳкамланиши, хусусан, маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш электорат фаолиятига доир масалаларни ҳал этишда муҳим эканини таъкидладилар. Мунозараларда сўзга чиққанлар эса бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш «Кучли қуйи бўғиндан — кучли партияга» шиорига амал қилиш учун, энг аввало, БПТларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудий партия кенгашлари томонидан O`zLiDeP дастурий ғояларини тарғиб этувчи плакатлар, тарқатма материаллар билан таъминлаш, қуйи ташкилотларда ўтказилаётган тадбирларнинг мазмунини янада бойитиш зарурлигини ҳам таъкидладилар. Шунингдек, семинар-тренингда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш ва шу асосда янги иш ўринлари яратишга қаратилган фаолиятни янада жонлантириш хусусида ҳам фикр алмашилди. Аҳроржон МУСУРМОНОВ,«ХХI ASR»
Обсудить новость на Форуме