00:00 14.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚЎШИМЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ОРҚАЛИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ
Клара Джумамуратова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари бўйича Қўмитаси аъзоси, O‘zLiDePнинг қуйи палатадаги фракцияси аъзоси O‘zLiDeP ташкил топган илк кунлариданоқ хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес, фермерлик ҳаракати ҳамда умуман либерал кўп укладли бозор иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги ўз мақсад-интилишларини қатъий илгари сурди. Партиямиз фикрича, тадбиркорлик ташаббуси бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг бош омилидир. Айнан шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва унинг республика минтақаларидаги ҳудудий филиаллари билан ташкил топганлигини кўриб чиқмоқдамиз. Мазкур қадам Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари фаолияти учун қулай муҳитни шакллантириш масалалари қаратилаётган эътиборнинг навбатдаги тасдиғидир. Партия электорати вакиллари билан ўтказиладиган мунтазам учрашувлар ушбу Жамғарма тузилишининг долзарблиги ва ўз вақтидалигини намоён этмоқда, чунки жойлардаги сайловчилар бу каби муаммоларни амалда ҳал этиш билан боғлиқ масалаларни кўтармоқда. Шу боис, партия электоратининг туб манфаатларидан келиб чиқиб, алоҳида қайд этмоқчиманки, Жамғарма кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларига беғараз молиявий ёрдамни экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг маҳаллий брендларини ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг қонунчилигига мувофиқ зарур лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг халқаро тендер савдоларида иштирок этиши билан боғлиқ рўйхатдан ўтиш йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни тўлашга, экспорт шартномаларини тузган, янги бозорларга чиқиш ва янги маҳсулот турларини экспорт қилишни таъминлаган ҳолда чет эллардаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун тақдим этади. Фикримизча, партиямиз электорати томонидан мазкур Жамғармага билдирилаётган алоҳида қизиқиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда, эҳтимол тутилган харидорларни излашда, шартномаларни тайёрлаш ва тузишда, экспорт операцияларини амалга оширишда, экспорт қилувчиларни эҳтимол тутилган хавф-хатарлардан ишончли ҳимоя қилишда, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг қонунчилиги бўйича талаб этиладиган зарур лицензиялар, сертификатлар ҳамда бошқа рухсатнома ва йиғимларни олиш ва тўлашда юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатиш кабилар янги тузилманинг бош вазифаларидан бири бўлишидан иборат. Фракциямиз ишончи комилки, мазкур жамғарма томонидан ушбу функцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантиришда кучли туртки бўлади. Полянте Свешников, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитаси аъзоси, O‘zLiDePнинг қуйи палатадаги фракцияси аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори доирасида Ўзбекистонда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилмоқда. Фикримизча, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори партиямиз электорати учун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида муносиб туҳфа бўлди. Мазкур қарорни чуқур ўрганган ҳолда, фракциямиз фикрича, Жамғарма фаолияти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини сезиларли равишда кенгайтиради, бунга чет эл бозорларида замонавий, рақобатбардош маҳсулотларни кўпайтиришга ва уларни экспорт қилишга зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий кўмаклашиш, маҳаллий тадбиркорлар-экспортёрларни ташқи бозор конъюнктураси ўзгаришлари таваккалчиликларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш орқали эришилади. Масалан, мазкур тузилма ташқи бозорларни маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, талабнинг жорий ва истиқболли конъюнктурасини ўрганиш, маҳаллий кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот экспорти учун салоҳиятли имкониятларни аниқлаш билан шуғулланади. Бунда Жамғарма кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари ва номенклатураси таҳлилини ўтказади, унинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлиги даражасини белгилайди, тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, унинг асосида ишлаб чиқарилаётган экспорт маҳсулотларининг жаҳон ва минтақа бозорларидаги талабга мувофиқлигини таъминлашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади. Муҳим жиҳатлардан бири яна шундан иборатки, жамғарма кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чет эллардаги тендер савдоларидаги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек, ярмаркалар, “давра столлари” ва бошқаларни ташкил этиш йўли билан мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари билан хорижий харидорларнинг мулоқотларини ташкил этишга кўмаклашиш каби чора-тадбирларни амалга оширади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарлар ва хизматларни олдиндан ҳақини тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки ўрнатилган тартибда берилган экспорт шартномасининг суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганида 180 кун мобайнида маблағ келиб тушиши ёки орқага қайтариш муддати кафолатисиз хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлишига доир тартибнинг жорий этилиши ҳам бу борадаги аниқ муҳим қадам бўлганини қайд этамиз.Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда бундан буён ҳам мамлакат иқтисодиётида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес улуши ошади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти бўйича салмоқли натижалар кузатилади, унинг товарга оид тузилмаси кенгаяди, бу эса партиямиз электоратининг манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
Обсудить новость на Форуме