20:30 24.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА СИЁСИЙ ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ФАОЛЛИК КЎРСАТМОҚДА

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан Нукусдаги Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг аҳамияти” мавзуида амалий семинар ташкил этди. Тадбирда партия мақсад ва вазифалари ижроси, шунингдек, 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар жараёни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази барча туман ва шаҳарлардаги ўқув семинарларида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш билан бир қаторда, O‘zLiDePнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатлари ҳимоячиси эканини кенг аҳолига етказиш орқали партия сафларини кенгайтиришга ҳаракат қилиб келяпти.– Партиявий тарғибот-ташқиқот ишларини давр талаблари асосида ташкил этиб, омма орасига чуқур кириб боришга интиляпмиз, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши аппарат раҳбари С.Турманов. – Мазкур тадбирда ҳам сиёсий партиялар фаолиятида сиёсий таълим тизимини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Зеро, ҳозирги глобаллашув жараёнлари ҳар биримиздан сиёсий ҳушёр, фаол ва ишчан бўлишни талаб этади.Йиғилишда партия фаолларини бугунги соғлом рақобат муҳитида ғоявий етук, билимдон кадрлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Ўтказилаётган семинарлар нуфузини янада ошириш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб этилаётгани эса, ўз самарасини бермоқда.

O‘zLiDeP ҚорақалпоғистонРеспубликаси кенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме