19:00 03.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚОНУНЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТИШДА ЖУРНАЛИСТ МАҲОРАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати БМТнинг “Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш” тараққиёт дастури лойиҳаси билан ҳамкорликда “Қонунчилик фаолиятини жамоатчиликка етказишда журналист маҳорати” мавзуида Парламент журналистлари клубининг йиғилиши ўтказилди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Бахтиёр Ёқубов мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг шаффофлиги, очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ОАВнинг тутган ўрни, парламент фаолиятига оид тадбирларнинг тезкор, ҳаққоний ва холисона тарзда кенг жамоатчиликка етказишда журналист маҳорати ва уларнинг машаққатли ҳамда масъулиятли меҳнатларини алоҳида эътироф этди.

Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати фаолияти йўлга қўйилгач, парламент журналистларини тайёрлаш ҳамда ихтисослашувига алоҳида эътибор қаратилди. Парламент фаолиятини ёритувчи жарналистларнинг касб маҳорати ва тажрибасини ошириш, ОАВ вакиллари билан Қонунчилик палатаси ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Парламент журналистлари клуби йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Клуб ҳар ойда журналистика соҳаси экспертлари иштирокида мажлислар ташкил этмоқда. Унда парламент ҳаётини ёритиш бўйича тажриба алмашилмоқда, эфирга узатилган ва чоп этилган материаллар таҳлил қилинмоқда, фаол журналистларнинг материаллари баҳоланиб, тақдирланмоқда.

Тадбирдар “Парламент қонун ижодкорлигининг янада такомиллашуви ва унинг ОАВда ёритилиши”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда журналист масъулияти” мавзуларида маърузарлар тингланди. Маърузаларда палатанинг қонун ижодкорлигини тубдан такомиллаштириш, қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тезкор етказиш, хусусан бир қатор қонун ҳужжатларига киритилаётган муҳим ўзгаришлардан аҳолини хабардор этиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Йиғилганларнинг савол-жавоблари, фикр-мулоҳазаларидан сўнг парламент фаолиятини самарали ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ вакиллари тақдирланди.

Зарина РУСТАМОВА,
“Тошкент оқшоми” газетаси
2013 йил 1 июль, №128 (12.439)

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме