22:15 05.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Қонун устуворлигини таъминлашда ёшларнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Унда қонун устуворлигини таъминлашда ёшларнинг ўрни, депутатлик гуруҳлари ва “Ёшлар қаноти” билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳаётий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, ҳудудда ёшлар сиёсатини амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашда маҳаллий кенгашлар депутатлари ва ёшлар ўртасидаги алоқани кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
- Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳамда Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”дан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида уларнинг ролини кучайтириш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишларига ёшлар билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, уларни ўқитиш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида мазкур лойиҳа доирасида турли мавзуларда тадбирлар ташкил этилмоқда, - деди давра суҳбатида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Олим Норжигитов. - Интеллектуал салоҳиятли, юртимизнинг эртанги куни тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёш мутахассисларнинг давлат ва жамият ривожидаги иштирокини таъминлаш, уларни касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида қўллаб-қувватлаш ва имкониятлар яратиш O‘zLiDePнинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалардандир.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ғуломжон Омонқулов сўзга чиқиб, парламентда ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш, ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатлари, ҳукумат қарорлари ва дастурларининг жойларда бажарилиши юзасидан партиявий чораларни қўллашни олиб бориш борасидаги вазифаларни партиянинг депутатлик гуруҳлари орқали тизимли амалга ошириш механизмлари юзасидан маълумотлар берди.
Тадбирда истиқболини демократик қадриятлар ва Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги нуфузини мустаҳкамлашда фаол иштирок этадиган ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш борасидаги муҳим фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Давра суҳбати иштирокчилари тадбирда тилга олинган мавзулар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди.
O‘zLiDeP Жиззах вилояти КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме