21:30 12.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ

 O’zLiDeP томонидан ташкил этилган навбатдаги давра суҳбати Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди. Тадбирда, ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”дан келиб чиқиб белгиланган аниқ вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилганлиги алоҳида қайд этилди. Жумладан, ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Фуқарорлик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирларда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тадбиркор ва фермерлардан иборат партия фаоллари билан кенг иштирок этди ва ўзларининг амалий таклифларини билдирди. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида эса, партиянинг барча ҳудудий ташкилотлари томонидан “Сайлов эркинлигини таъминлаш: Миллий сайлов тизимини босқичма-босқич, изчил либераллаштириш” мавзуида  давра суҳбатлари ташкил этилди ва уларда соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш масалаларида қатор амалий таклифлар билдирилди. Энг асосийси эса Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига сайловчилар билан учрашувларда, турли ОАВлар орқали чиқишларда мазкур қонун лойиҳасини тарғибот қилиш ҳамда бевосита сайловчилардан амалий таклифлар олиш масаласи вазифа қилиб белгиланди. Партия фаолларининг фикрича, Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини такомиллаштирилиши ва янада мустаҳкамаланишидан O’zLiDeP мамлакат сиёсий саҳнасида етакчи мавқейга эга куч сифатида манфаатдордир. Айни пайтда, сайлов қонунчилигини мустаҳкамланиши партияларнинг эртанги кунини белгилаш билан бирга кейинги сайловлардаги тақдирини ҳам белгилайди дея таъкидланди. - Маълумки, Конституциямизга, шунингдек, «Сайловчилар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунларга ўтган йиллар давомида ривожланиш босқичларидан келиб чиққан ҳолда қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Айнан буларнинг барчаси миллий сайлов тизимининг изчил ва босқичма-босқич либераллашувини, икки палатали парламент сайловларининг қонун талаблари ва умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базасининг шаклланишига олиб келди десак муболаға бўлмайди, - дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси   М. Тешабоев. -  Ушбу қонунларда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларнинг фақат кўппартиявийлик асосида ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилди. Мамлакат Президенти лавозимига, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни сиёсий партиялар томонидан, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни эса — сиёсий партияларнинг жойлардаги тегишли органлари томонидан кўрсатилиши тўғрисидаги принципиал қоида мустаҳкамланди. Депутатликка номзодларнинг давлат ҳокимияти ижро органлари томонидан кўрсатилиш амалиёти бекор қилинди ва бу мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш йўлидаги принципиал қадам бўлди.Шу борада сайлов қонунчилигимизга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган, энг ривожланган демократик давлатлар тажрибасида ҳам камдан-кам учрайдиган мутлақ ваколатларнинг Марказий сайлов комиссиясига берилишини кўзда тутадиган ўзгартишларнинг киритилиши ўта муҳим аҳамиятга молик улкан воқеа бўлаётгани айни ҳақиқат. Ушбу масалада Парламент Қуйи палатаси бир гуруҳ депутатларининг қонунчилик ташаббуси билан тайёрланган Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам яққол мисоллиги қайд этилди. Тадбир иштирокчиларининг  фикрига кўра, сайловлар – бу ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим демократик институти ҳамдир.Миллий қонунчиликдаги бу каби ўзгартиш ва қўшимчалар, табиийки, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш баробарида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги пировард мақсадларни рўёбга чиқаришда асосий омил вазифасини ўтайди. Маълум бўлишича, қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида жойларда 50га яқин семинар ва давра суҳбатлари, халқаро конференциялар, таҳлилий-танқидий муҳокамалар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижаларига кўра келиб тушган 100га яқин таклиф ва тавсиялар жиддий ўрганилган ҳамда умумлаштирилган. Энг муҳими, бу жараёнда ривожланган демократик мамлакатларнинг халқаро сайлов қонунчилиги ҳамда илғор тажрибалари батафсил ўрганилгани боис, мазкур қонун лойиҳаси халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига тўла мос келади, дейишмоқда мутахассислар. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон сайлов қонунчилигига доир шаклланган механизм ҳамда миллий мустаҳкам базага таянилгани, сайлов жараёнларини янада демократлаштириш масалалари, хусусан, 2004 ва 2009 йиллардаги сайлов жараёнларининг атрофлича ўрганилиши натижасида орттирилган тажриба юзасидан фикрларини мисоллар асосида баён қилишди. Ҳалқаро ҳуқуққа мувофиқ, сайловлар агар барча сайловчилар ўз вакилларини сиёсий рақобатни рағбатлантирувчи тенглик, ошкоралик шартлари таъминланган ҳолда умумий, тенг ва яширин сайлов ҳуқуқи асосида ўтказилса, эркин ва адолатли ҳисобланади.Сайлов ҳуқуқига оид ўрганилган халқаро ҳужжатлар, жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт ва бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек 30га яқин (АҚШ, Канада, Германия, Франция, Испания, Жанубий Корея, Япония каби) ривожланган Европа ва Осиё давлатларининг қонунчилиги билан боғлиқ амалиёт иштирокчилар диққат марказидан жой олди. Концепцияда илгари сурилган таклифлар доирасида мутахассислар томонидан таҳлил қилинган, қатор халқаро анжуман ва давра суҳбатларида муҳокама қилинган Миллий сайлов қонунчилигидаги мавжуд нормалар баҳс-мунозаларга сабаб бўлди. O`zLiDeP фаоллари таъкидлаганидек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши ва амалга оширилиши мамлакатимизнинг сайлов тизимини янада демократлаштириш, сайлов ташвиқотини олиб бориш жараёнида номзодлар ва сиёсий партияларга тенг шароитлар таъминланиши, шунингдек сайловнинг очиқ ва ошкоралиги принципларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. O`zLiDeP  фракцияси аъзолари сайлов ҳуқуқига доир умумэътироф этилган халқаро принципларга риоя этиш, таъминлаш ва амалга оширишнинг зарур шарти ва энг муҳим кафолати бу сайловларда миллий ва халқаро кузатувчиларнинг иштироки эканини қайд этишди. Шу билан бирга, ушбу қонун лойиҳасида сиёсий партиянинг ўз номзодлари учун овоз беришга даъват этувчи дастури ёки Сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни, депутатликка номзод ҳақидаги маълумотларни тарқатиши, омма олдида баҳс-мунозаралар, матбуот конференциялари уюштириш, интервью бериш, сайловчилар иштирокидаги йиғилишларда сўзга чиқишига доир масалалар ҳам асосий эътиборда бўлди. Унга кўра, депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотининг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа тури, шакли ва усулларидан ҳам фойдаланиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, янги нормада муддатидан олдин овоз бериш сайловдан 10 кун аввал бошланиши ва сайловга бир кун қолганда тугатилиши назарда тутилганлиги ҳам сайлов эркинлиги принципини тўлиқ амалга ошириш, сайлов тизимини янада демократлаштириш, сиёсий партияларга тенг шароитлар яратиш ҳамда сайловнинг ошкора ва очиқ-ойдинлигини таъминлашга имкон яратади, дейишди O`zLiDeP фаоллари.Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида сайловларнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берувчи қонуний асослар яратилди. Конституциямизнинг 117-моддасига биноан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти ва вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқи Конституциянинг 32-моддасида алоҳида мустаҳкамланган. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади”. Шу моддага асосан, мамлакатимиз фуқаролари Президентликка ҳамда тегишли вакиллик органи депутатлигига сайланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сайлов ҳуқуқига тегишли яна бир 60-моддасида «Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар», деб белгилаб қўйилган. Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатни модернизациялаш, демократик янгилаш ва сиёсий ўзгаришларнинг муҳим таркибий қисми сайлов тизими экан, бу масалада янги қабул қилинаётган соҳага доир қонунларнинг аҳамияти ва жамиятда тутган ўрни юқори бўлиши - давр талаби. Кейинги йилларда мазкур сиёсий жараён замонавийлик ва ривожланиш касб этмоқдаки, ўз навбатида бу халқнинг хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг кафолати бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. Тадбир асосида O`zLiDeP позицияси  ишлаб чиқилди. Унга кўра, демократиянинг асосий талаби – бу эркин ва адолатли сайловлар ва улар кўппартиявийлик асосида демократик бўлади. Шунингдек, O`zLiDeP халқаро сайлов ҳуқуқининг энг муҳим принципларидан бири бу ошкора ва очиқ, эркин ҳамда  ҳақиқий, адолатли сайловларни ўтказишдир, деб таъкидлайди. Энг муҳими, O`zLiDeP сайлов ҳуқуқига доир умумэътироф этилган халқаро принципларига риоя этиш, таъминлаш ва амалга оширишнинг зарур шарти ва энг муҳим кафолатини сайловларда миллий ва халқаро кузатувчиларнинг иштирокида деб билади. Таъкидланганидек, Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳар бир фуқаронинг танлаш эркинлиги ва ҳохиш-иродасини ифода этиш принципини, миллий давлатчилигимиз асоси этиб белгиланган давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланишга оид конституциявий ҳуқуқини янада тўлиқ амалга оширишни таъминлайди. Шундан келиб чиқиб, анжуман иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш асносида муҳокама қилинган қонун лойиҳаси юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқишди.   O`zLiDeP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме