20:15 23.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ҚИЗҒИН МУҲОКАМАДА
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган навбатдаги амалий мулоқот ўтказилди.
Тадбирни O`zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Н.Раимов кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга тушунча берди.
- Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, айниқса, кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришсиз амалга ошмайди, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Ғ.Омонқулов. – “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун ҳам бу борадаги ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш, бизнес соҳасига енгилликлар яратиш мақсадида тайёрланди. Уни муҳокама этиш жараёнига эса кенг жамоатчиликнинг жалб этилгани мукаммал қонун тайёрланиши учун жуда муҳим.
Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси масъул ходими Б.Боймуродов янги қонун лойиҳаси гаров таъминоти ҳақидаги батафсил маълумотлар базасини яратишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб бериши билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун кучга киргач, у нафақат кредит берувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилади, балки кичик бизнес субъектларининг кредит олиш имкониятларини тубдан кенгайтиради.
Тадбирда сўз олганлар Гаров реестри кредиторларнинг гаров таъминотига ҳуқуқи тўғрисида ягона очиқ тизим сифатида кредитлаш шартномаси тарафлари ва бошқа манфаатдор шахслар учун гаровга қўйилган мол-мулк ҳақида ахборотнинг ишончли манбаига айланиши лозимлигини таъкидладилар.
Йиғилишда қайд этилганидек, бугунги кунда кредит олди-бердисида томонлар мол-мулкни қайта-қайта гаровга қўйиш, унинг қийматини ошириб кўрсатиш билан боғлиқ таваккалчиликлардан тўлиқ ҳимояланган эмас. Янги қонун эса бу борадаги муносабатларни тартибга солиб, мавжуд камчиликларни бартараф этади.
Ушбу амалий мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, вилоят партия ташкилоти раҳбар ва масъул ходимлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Марказий банк бош бошқармаси ҳамда вилоят тижорат банклари, вилоятдаги лизинг компаниялари вакиллари, мутахассислар, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.
Амалий мулоқот давомида мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир аниқ таклифлар ва тавсиялар олинди. O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуото хизмати
Обсудить новость на Форуме