19:00 27.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚИЗИҚИШЛАРИМИЗНИ КУЧАЙТИРИШГА КАТТА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА
O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Навоий техника ва иқтисодиёт коллежида “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасидаги ўқув семинарининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Семинарда партиянинг бу лойиҳаси айнан ёшлар манфаатига хизмат қилиши, улар учун янги иш ўринлари яратиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилгани алоҳида таъкидланди.
– Лойиҳа доирасидаги тадбирларимиз партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини, ғоя ва мафкурасининг туб моҳиятини атрофлича тушунган, уларга ишонган ва тўла қўллаб-қувватлайдиган аъзолар сонини кўпайтиришга ҳам ёрдам бермоқда, – деди Навоий вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Раҳматов. – Шу билан бирга, юртимиз фаровонлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшадиган янги авлод тадбиркорлари шаклланишига ҳам пойдевор қўйилмоқда.
Ўқув семинар давомида ўз лойиҳаларини намунали ҳимоя қилган ёшлардан бири, Навоий техника ва иқтисодиёт коллежи талабаси Гулшода Жаҳонова ўтказилаётган тадбирлар ёшларни тадбиркорликка қизиқтиришга катта ҳисса қўшаётганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасидаги семинарлар тадбиркор бўлиш ниятидаги ёшларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олишига имкон яратяпти.
“Ўзимнинг анча йиллар олдин тузиб қўйган, яъни зардўзликнинг ҳозир унутилаёзган бичимларини қайта тиклашга оид бизнес режамни амалга оширганимдан хурсандман”, – деди Г.Жаҳонова.
“Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасидаги шундай семинар Кармана туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида ҳам ўтказилди.
Унда сўз олган Кармана озиқ-овқат ва меҳмонхона хизмати касб-ҳунар коллежи битирувчи талабаси Шаҳноза Акрамова лойиҳанинг вилоят босқичига йўл олганидан жуда мамнунлигини айтар экан, O‘zLiDePнинг ёшлар билан ишлашдаги тажрибаси барчага ўрнак бўлиши кераклигини қайд этди.
Бу каби ўқув семинарлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилмоқда.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме