18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚИЗҒИН БАҲС ВА МУНОЗАРАЛАР ОСТИДА ЎТДИ

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини ошириш партиямиз олдида турган муҳим вазифалар сирасига кирмоқда.O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан "Ишбилармон талаба-2012" стипендияси учун кўрик-танловининг дастлабки туман (шаҳар) босқичларида  174 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей талабалари муносиб иштирок этишди. Қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтган кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида барча шартларни тўлиқ бажарган энг билимдон ва иқтидорли 70 нафар ғолиб талабалар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар ва O’zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Самарқанд шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази” биносида "Ишбилармон талаба-2012"  стипендияси учун ўтказиладиган  Республика кўрик-танловининг Cамарқанд вилоят босқичи ўтказилиб, унда талабалар ўзларининг тайёрлаган ҳунармандчилик, амалий санъат буюмлари ҳамда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан инновацион лойиҳалари билан иштирок этишди.Вилоят босқичи дорасида 1-ўрин Самарқанд  Туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи 2-босқич битирувчиси Соҳиба Яллабоевага насиб этди. Унинг ҳўл меваларни қурутиш ва қадоқлаш бўйича тайёрлаган бизнес режалари барчага катта қизиқиш уйғотди.  2-ўрин соҳибаси  Самарқанд тумани, Равонак қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи 2- босқич битирувчиси Интизор Ҳамроқулова эса  компютер фотошоп дизайнер бўйича олиб бориши лозим бўлган ғоясини ташкилотчилар ҳукмига ҳавола этди.  Оқдарё Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 2-босқич битирувчиси Сардор Қорабоев эса машина, трактор эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш технологияси бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш таклифини билдириб, 3-ўринга муносиб кўрилди. Шундай қилиб энг зукко ва ишбилармон ғолиб талабалар саралаб олинди ва Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шунингдек,   O’zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгашининг  эсдалик совғаларига ҳам эга бўлишди.  Тадбирдан сўнг талабалар шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишди ва Тошкент кўчасида жойлашган ҳунармандлар савдо марказларида ўзлари қизиққан соҳалари бўйича тажриба алмашишди. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме