22:30 29.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ
O’zLiDeP фракцияси аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»”ги қарори юзасидан фикрлари
Баҳриддин БЕГЖОНОВ,
O’zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
Хорижий ва миллий экспертлар Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро анжуман якунларини кенг муҳокама этишда давом этмоқда. Ислом Каримовнинг “2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини Давлатимиз раҳбари ушбу халқаро тадбирда билдирган фикрларининг мантиқий давоми бўлди. O’zLiDeP бу қарор қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ва мутаносиб ривожлантиришга, қишлоқ аҳолисининг хизматларнинг юқори технологик ва бозорбоп турларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга, бунинг асосида янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган, деб ҳисоблайди.Сир эмас, илгари қишлоқда уй-жойлар бош режасиз, палапартиш қурилган, коммунал шароитларни таъминлаш, сув, электр энергияси ва газ таъминотига уланишда жиддий муаммолар бўлган. Ҳозир эса қишлоқдаги замонавий уйлар тиббий муассасалар, мактаблар, болалар боғчалари, дўконлар, бозорлар, йўллар, яъни оиланинг қулай яшаши учун зарур бўлган инфратузилмалар билан биргаликда қад кўтармоқда. O’zLiDeP бугунги кунда юртимиз қишлоқларида хизматлар ва сервис тармоғини тезкор ривожлантиришга йўналтирилган комплекс уй-жой қурилиши дастури мақсадли равишда амалга оширилаётганига гувоҳ бўлмоқда. Аҳамиятли жиҳати шуки, 2016 йилда хизматлар кўрсатиш 2012 йилга нисбатан 1,8 баробар ошиши кўзда тутилган. 2016 йилда алоқа ва ахборотлаштириш, сайёҳлик хизматлари 2012 йилга нисбатан 2 баробар, молия ва соғлиқни сақлаш хизматлари 1,8 баробар, транспорт хизматлари 1,9 баробар, таълим хизматлари – 1,6 баробар ва ҳк. ошиши белгилангани жуда муҳимдир. Қишлоқларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш дастурига қиймати 906 млрд. сўмлик 45 лойиҳа киритилгани режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган ишлар кўлами ва қамровидан далолат беради.Умуман олганда, O’zLiDeP, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси мазкур дастур электорат манфаатларига тўла жавоб беради ва партия Сайловолди дастурида Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражаси ва сифатини кескин ошириш борасида белгиланган устувор вазифаларга тўла мос келади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун O’zLiDeP фракцияси “2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатишга қарор қилди.
Соҳибжон ИСМОИЛОВ,O’zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
Ўзбекистонда ҳар йили фақат қишлоқда 150 мингдан зиёд оила қурилади, мустақиллик йилларида эса қишлоқ жойларда 2 миллион 600 мингдан ортиқ ёш оила барпо этилди. Шу боис, O’zLiDeP фракцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қишлоқда турмуш сифатини сезиларли ошириш йўлидаги амалий қадам сифатида қабул қилади.Жумладан, 2017 йилгача қишлоқда йўловчиларни ташиш йўналишлари тармоғини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини ташиш бўйича автомобиль йўналишларини 3 минггача етказиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди. Фракциямиз аъзолари жойларда сайловчилар билан мунтазам равишда учрашади, уларда республикамиз аҳолисини ўйлантираётган турли масалалар муҳокама этилади. Шунинг учун бу қарорнинг долзарблигини ишонч билан таъкидлашимиз мумкин. Мазкур қарордаги муҳим жиҳат шундаки, у қишлоқдаги хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришдаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга кўмаклашади. Жумладан, янги 207 та йўналишни ташкил этишга тадбиркорларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Қишлоқ жойларда юк ва йўловчи транспорти воситалари паркини кенгайтириш қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектларига 2.320 та, жумладан, 2013 йилда 500 та транспорт воситасини лизингга бериш йўли билан амалга оширилиши кўзда тутилаётир. Шунингдек, қарорда лизинг компанияларининг 49 та бўлинмасини ташкил этиш ҳам белгилаб берилган.Молиявий хизматлар кўрсатиш соҳасида қишлоқ жойларда хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари ажратишни кенгайтириш, қишлоқ жойларда аҳолига тақдим этилаётган истеъмол кредитлари хажмини ошириш, қишлоқ туманларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маиший электр техникани сотадиган фирма дўконларини ташкил этиш мўлжалланган. 2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатаётган хусусий тадбиркорлар фаолиятини текширишни тақиқлайдиган ушбу қарор бизнес муҳитини янада яхшилашга қаратилган.
Обсудить новость на Форуме