23:15 26.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚИШЛОҚ ОБОДЛИГИ – ЮРТ ОБОДЛИГИ

O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгашида Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизнинг тараққиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, ватанимизнинг обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш – муқаддас бурчимиз” номли маърузаси юзасидан ўқув семинари ўтказилди. 

Айтиш лозимки, Президентимиз томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси фуқаролик жамияти институтлари ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг жамиятдаги позициясини белгилаб берди. 

- Шуни эътиборга олиб O‘zLiDeP қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқди ва партия тизимида ташкилий кадрлар, мафкуравий ва депутатлик йўналишлари бўйича бир қатор ишларни амалга оширишга муваффақ бўлмоқда, - деди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Эркин Аҳмедов. - Биз Юртбошимиз белгилаб берган ҳар бир йўналиш ўта халқчил эканини эътироф этган ҳолда уларни кенг халқ оммасига етказишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугунги тадбир бу борадаги саъй-ҳаракатларимизнинг узвий қисмидир. 

Тадбирда Президентимизнинг “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи, шунингдек,  Халқ депутатлари Тошкент ва Андижон вилоят кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги маърузаларидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди. Бу мақсад ва вазифаларни амалга оширишда депутатлик гуруҳларининг ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

– Ушбу маърузалардан келиб чиқиб яратиб берилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш учун депутатлик гуруҳлари  ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда масъулиятларини ошириши лозим, –  деди Мирзаобод  туман  Кенгаши депутати  Д. Ўролова. – Депутатлик гуруҳлари аъзоларидан, биринчи навбатда, ташаббускорлик, фаоллик, жонкуярлик талаб этилади.  

Ўқув семинарида сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг замонавий уй-жой қурилиши орқали қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш борасидаги тажрибаси ўз самарадорлигини кўрсатаётгани ҳамда қўйилган мақсадларга эришиш бўйича кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлаётганини таъкидлади. Халқаро доираларда Ўзбекистондаги янги уй-жой қурилиши тажрибаси ва умуман ислоҳотлар кўламига берилаётган юксак баҳо ҳақида гап борганида иштирокчилар қалби фахрга тўлди.  

–  Бир пайтлар киноларда кўриб орзу қилган кўркам, шинам, инсон ҳаёти учун зарур бўлган шарт-шароитлари муҳайё бўлган уй-жойлар кун келиб қишлоқларимизда қурилишини ким ҳам ўйлабди, –  дейди тадбиркор, партия фаоли А.Норқулов. – Бугун қишлоқларимизни замонавий иншоотлар - мусиқа ва санъат мактаблари, спорт масканлари, савдо мажмуалари, тиббиёт муассасалари янада кўркам ва обод қилмоқда. Буларнинг барчаси Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари, ташаббуслари, ғамхўрликлари, халқпарварликлари шарофати билан юзага келмоқда. 

Семинарда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Феруза УМАРОВА,O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати ходими 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме