17:45 05.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

“ҚИШЛОҚҚУРИЛИШБАНК” ХОДИМЛАРИ O‘ZLIDEP ҒОЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида кўплаб ташкилотлар, жумладан, тижорат банклари билан ҳам яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Айниқса, “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Мулкдор оила”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” каби партиявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг ҳиссаси катта бўлаётир. 

Партия Наманган шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Қишлоққурилишбанк” ОАТБнинг Наманган вилоят ҳудудий бўлимида ўтказилган “Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш – бош мақсадимиз” мавзуидаги давра суҳбатида ана шу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари бош мавзу бўлди. 

Банк бошқарувчиси, Халқ депутатлари туман кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Олмахон Мадраҳимова ўз сўзида “Қишлоққурилишбанк” томонидан тадбиркорликни, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, намунавий уй-жойлар қурилиши, уларни кредит маблағлари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес субъектларига жами 16 млрд. сўмга яқин кредит маблағлари ажратилгани, шундан 40 фоизини микрокредитлар ташкил этиши, 9 фоиздан ортиғи эса аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилганини билдирди. У банк ходимларининг аксарияти O‘zLiDeP фаолиятига катта қизиқиш билан қарашини эътироф этди.  

Партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев эса мустақиллик йилларида мулкчилик шакллари тубдан ўзгаргани, мулкдорлар синфи шакллангани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати ривожланиб, уларнинг ялпи маҳсулотдаги, янги иш ўринлари яратишдаги ҳиссаси тобора ортиб бораётганини, бу O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасидаги мақсад ва йўналишлар билан тўла ҳамоҳанглигини  таъкидлади. 

Партия Наманган шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Соҳиба Ғаффорова ўз сўзида бошланғич ташкилотлар фаолиятига эътибор қаратди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Наманган шаҳрида партия БПТлари сони 76 тага етди. 

Партия шаҳар кенгаши БПТлар фаолиятини янада кучайтириш мақсадида турли ўқувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказмоқда ва бу тадбирлар, албатта, ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Асосий мақсад фақат БПТлар сонини кўпайтириш эмас, балки уларни партия Дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда,  электорат манфаатларига оид айрим муаммоларни жойларнинг ўзида ҳал этишда депутатлар билан ҳамкорликда фаол ҳаракат қилишга, ташаббус билан ишлашга йўналтиришдан иборатдир.  

Тадбирда “Қишлоққурилишбанк” ОАТБнинг Наманган вилоят ҳудудий бўлими ходимларидан 30 нафари партия сафига қабул қилинди. Уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. 

Шу куннинг ўзидаёқ банкнинг ҳудудий бўлимида бошланғич партия ташкилоти таъсис этилди.         
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме