00:30 13.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚАШҚАДАРЁДА БПТЛАР СОНИ УЧТАГА КЎПАЙДИ

Қарши шаҳрида жойлашган “Қашқадарё  енгил  саноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда O‘zLiDeP бошланғич ташкилотларини ташкил этишга катта эътибор бериляпти. Яқинда партия фаоллари ташаббуси билан уюшма таркибидаги “Тикувчи санамлар”, “Чевар тикувчилари” масъулияти чекланган жамиятлари ва “Лола жаҳон маликаси” хусусий корхонасида янги БПТлар очилди. Эндиликда уюшма таркибидаги корхоналарда фаолият кўрсатаётган O‘zLiDeP аъзолари сони юз нафардан ошди.   

- Биз, партия аъзолари, жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш олдимизда турган устувор вазифа эканини унутмаслигимиз керак, - дейди “Чевар тикувчилари”  МЧЖдаги БПТ раиси Гулруҳ Зарипова. - Бу эса биздан кўпроқ ишлашни, халқ ўртасида партиямизнинг дастурий мақсадларини кенгроқ тарғиб қилишни талаб этмоқда. 

“Лола жаҳон маликаси” хусусий корхонасидаги БПТ раиси Дилдора Каримова ҳам фидоий ва ташаббускор сафдошлари борлигидан мамнун эканини яширмади. 

“Фаолларимизга таяниб ташкилий-партиявий, ғоявий-сиёсий ишларни ҳар томонлама жонлантиришга ҳаракат қиляпман. Чунки мақсад ва вазифаларимизни аҳолига тушунтира олсаккина, улар бизга ишонади ва ортимиздан эргашади”, - дейди Д.Каримова. 

“Тикувчи санамлар”  МЧЖдаги БПТ раиси Улуғмурод Лутфуллаевнинг изланувчанлиги боис қуйи бўғин фаолияти кун сайин ривожланишига умид қилиш мумкин. Унинг раҳбарлигидаги фаоллар аҳолини қийнаб келаётган кундалик муаммоларни амалий ишлари билан бартараф этиб, халқ фаровонлигини таъминлаш борасидаги эзгу ишларга муносиб улуш қўшиш учун бор имкониятларни ишга солишини билдирмоқда.

Янги БПТлар очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда партия сафларига қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме