21:30 12.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚАЛБЛАРДА ЭЗГУ МАҚСАДЛАР МУЖАССАМ
Давлатимизда ислоҳотлар моҳиятан, келажагимиз ворисларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳаётдаги ифодасини намоён этиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари билан чамбарчас боғлиқ. Президентимиз таъбирича, “фахр билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон болалари замонга мос, Ватанимизга, халқимизга муносиб равишда ўзгариб бормоқда. Бу бизнинг энг катта бахтимиздир”. Дарҳақиқат, юртимиз ёшларига хос сиёсатни англатувчи ушбу сўзлар бугун ҳар жиҳатдан келажагимиз ворислари ҳаёти, тақдирига дахлдорлик касб этган. “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” одимлашда баркамол авлоднинг маънан, жисмонан соғлом улғайиши мустаҳкам пойдевор вазифасини ўташи тайин. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам мазкур йўналишларда қабул қилинган давлат дастурлари ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган, шунингдек, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган сиёсий ташкилотлардан саналади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш партия ёшлар сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.Зеро, 2004 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ишбилармон талаба» кўрик-танлови ҳам фикримизга мисол. Аҳамиятлиси, йил сайин танловда иштирок этиш ниятини билдираётган талабаларнинг сони ортиб бормоқда. Бу орқали ёшлар ўзларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш имконига эга бўлишмоқда. Шу билан бирга, ушбу тадбир академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳаёти ва фаолиятига кириб бориш баробарида ўқувчиларни партия ҳаракат дастурларидан бохабар этиш орқали тарафдорлар сафини янада кенгайтириб боришдек эзгу мақсадларни амалга оширишда самарали восита бўлиб хизмат қиляпти. Илк маротаба ўтказилган беллашувларда 14 нафар ғолиб-стипендиатлар қайд этилган бўлса, бу йилги натижалар уларнинг салмоғи 42 нафарни ташкил этаётганини кўрсатмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши томонидан йил мобайнида белгиланган миқдорда стипендия билан таъминланишига асос бўлиши билан аҳамиятли.Жорий йилда ҳам O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг турли ҳудудларида туман, шаҳар, вилоят босқичлари муваффақиятли амалга оширилди, дейишга ҳақлимиз. 2012 йил 24-25 август кунлари Бухоро шаҳрида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ишбилармон талаба» стипендия кўрик-танловининг Республика босқичи жорий йилги беллашувларга ҳақиқий маънода якун ясади. Шу жойда бир маълумот. Республикамизнинг барча ҳудудларида мазкур лойиҳа бўйича ташкил қилинган бу йилги тадбирда 7000га яқин талаба-ёшлар фаол иштирок этди. Вилоятлар миқёсида “Энг яхши”, деб топилган 3 нафардан иштирокчи Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тадбирни кўнгилдагидек, кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида ташкилотчилар томонидан пухта тайёргарлик кўрилди. Биринчи галда ҳакамлар ҳайъати таркиби сифат жиҳатдан такомиллаштирилди. Танловнинг адолатли ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида унга Парламент вакиллари, соҳага дахлдор вазирлик, ташкилот ва муассасалар, жамоат фондлари мутасаддилари, тажрибали мутахассислар, партия фаоллари жалб этилди. Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, O`zLiDeP «Ёшлар қаноти» фаоллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан мазкур танловнинг республика босқичига йўлланма олган ёшлар иштирок этишди. Даставвал, Бухоро шаҳридаги санъат коллежи биноси зарур жиҳозлар билан таъминланди. “Ёшлар маркази” мажмуаси чор-атрофлари обод қилинди. Анжуманнинг ўзига хос тантанавор тарзда карнай-сурнай садолари остида очилиши ёшларни юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги ҳамда ватан тинчлиги йўлида фидокор, бунёдкор, ташаббускор бўлишга чорлади, гўё. Иштирокчилар Когон туманидаги “Саид Мир Кулол”, “Баҳоуддин Нақшбандий” зиёратгоҳи мажмуалари, “Арк” тарихий мажмуаси, “Лаби ҳовуз” мажмуаси, “Нодирдевонбеги” мадрасаси ҳамда мустақиллик йилларида барпо этилган салобатли иншоотларни зўр қизиқиш билан томоша қилишди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан партиянинг бу ташаббуси O`zLiDeP нинг ёшларга оид дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш билан бирга, ёшларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, уларни бизнес оламига кенг жалб этиш, ёшларнинг тадбиркорлик ва кичик бизнес, фермерлик ҳаракатига интилишини кучайтириб бориш, келажак эгаларининг истеъдод ва иқтидорини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги, бунда мазкур тадбирнинг амалий аҳамияти бениҳоя катта экани алоҳида таъкидланди. - Эътиборлиси шундаки, танлов иштирокчилари бунда нафақат суҳбат ва тест синовлари орқали ахборот алмашишди балки, интерфаол мулоқотларда ўз инновация лойиҳа ва ташаббусларини иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш бўйича янги таклифларини билдириш ҳам мумкин бўлди. Бундан ташқари, уларнинг соҳага доир кўникмалардан тўла хабардор бўлиб, ишлаб чиқариш, якка тартибдаги меҳнат фаолияти, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, микромолиявий хизматлар кўрсатиш афзалликлари каби масалаларда билимларини оширишлари учун зарур шароитлар яратилди, - дейди Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Бегмат Очилов. - Шуниси қувонарлики, танлов иштирокчиларига қўйилган жиддий талаблар вилоят босқичи қатнашчиларини асло чўчитмади. Аксинча, янада масъулиятли, шиддаткор, зукко бўлишга ундади. Кўрик-танлов давомида ишчи гуруҳлари ва ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонликка оид кўникмалари, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари ҳамда интернет хизматидан фойдаланиш борасидаги билимлари, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиққан инновация лойиҳалари, партиядаги фаолияти, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлаш методлари каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди. Тадбирда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан кўмаклашиш, ривожланган бозор муносабатларига асосланган давлат қурилиши ва бошқаруви, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида фаол иштирокчига айланишида етарли эътибор ва шарт-шароитлар яратиб бериш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш каби масалаларда O`zLiDePнинг бевосита ўрни ва роли алоҳида эътирофга лойиқ, дейилди муҳокамалар чоғида.- Беллашув нозик истеъдод ва ишбилармонлик қобилиятлари энди куртак ёзган танловнинг бугунги ғолиб ва совриндорлари ҳақиқий маънода ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш қилишларига зўр фурсат бўлди. Улар нафақат иқтидор эгалари балки, жойларда партия ғояларига содиқ, илғор тарғиботчи ва тадбирли ташаббускор ҳамдирлар, - дейди партиянинг Ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи консулътанти Нилуфар Отаева. Айниқса, ғолиб ва иштирокчиларнинг ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилиши келгуси самарали фаолиятга қанот боғлади. Партия мутахассислари тўғри таъкидлаганларидек, иқтисодиёти барқарор ва самарадор мамлакат борки, юксак тараққиётга юз тутади. Бинобарин, Ўзбекистоннинг шундай иқтидорли ёшлари бор экан, келажаги порлоқ, истиқболи бардавом, демак. Ёшлар билан ишлаш бўлими
Обсудить новость на Форуме