03:45 27.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҚАДР-ҚИММАТИМ, ТАЯНЧИМ ВА ИФТИХОРИМСАН, МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН!
O‘zLiDeP Тўрткул туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда партиянинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия фаоллари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди.
– Бугун биз тарихий бир давр, икки аср туташган йилларда озодликка эришган халқимизнинг миллий давлатчиликни тиклаш борасидаги орзулари ушалган, мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланиб, дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторида муносиб ўрин эгаллаши учун тўла шароит яратилган замонда яшамоқдамиз, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Б.Даулетниязов. – Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ҳам айни шу ҳақиқат ифода этилган. Ушбу тарихий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш, унда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳар биримиздан ўта масъулиятли бўлишни талаб этади.
O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Тўрткўл тумани кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Отабоев “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори миллионлаб юртдошларимиз қалбидаги Ватанга муҳаббат туйғуларини жўшқинлантирганини таъкидлади.
“Бу эса мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимизнинг онги ва тафаккури ўзгариб, сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётганидан далолатдир”, – деди Р.Отабоев.
Тадбир иштирокчилари “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” мавзуида барча маҳаллаларда, айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш тўғрисида келишиб олди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме