13:30 23.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ғоялар лойиҳаларга айланди
Шунингдек, мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантириш молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар атрофлича қамраб олинди.
Семинар қатнашчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда “Бизнес-режа ва уни тайёрлаш талаблари”, “Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар”, “Микрокредитбанк” кредит сиёсатининг асосий талаблари. “Кичик бизнес вакиллари учун жорий этилган солиқ имтиёзлари” каби мавзуларда Савдо-саноат палатасининг етакчи мутахассислари маърузалари тингланди.
Тадбир якунида энг мукаммал лойиҳа муаллифларига “Микрокредитбанк” томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Ҳудди шундай семинарлар Фурқат, Олтиариқ ва Фарғона туманлари ҳамда Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Обсудить новость на Форуме