17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҒОЛИБЛАРГА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
O‘zLiDePнинг “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” партиявий лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.Лойиҳа доирасидаги ўқув семинарида соҳа мутахассислари томонидан иштирокчиларга тадбиркорликка доир қонунчилик ҳужжатлари, бизнес режалар тузиш, кредит олиш тартиби каби масалалар юзасидан тушунчалар берилди. - Семинарда иштирокчилар оилавий бизнесни ташкил этиш, соҳада суғурта бозори, гаров таъминоти, бизнесни кредитлаш ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди,- дейди Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармаси мутахассиси Қ.Азербоев. – Семинарда аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш ҳақида сўз борди. Айни шу мақсадлар учун ўқув курслари ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди. Ўйлайманки, O‘zLiDeP билан оилавий бизнесни ривожлантиришга қаратилган бу каби самарали ҳамкорлигимиз давом этади. Лойиҳа иштирокчиси, Шуманай туманилик Дилбар Қўшпанова тадбир давомида олган маълумотлари кейинги фаолиятида жуда қўл келишини билдирди. “Мен бу ерда ўз бизнес режамни янада такомиллаштиришга муваффақ бўлдим. Натижада унинг тақдимоти ҳам яхши ўтди. Тикувчилик бизнесимни ривожлантириш учун тижорат банкидан 5 миллион сўм имтиёзли кредит олиш имкониятини қўлга киритдим. Бундан жуда хурсандман”,- деди Дилбар Қўшпанова.Лойиҳа якунига кўра, 8 нафар иштирокчининг бизнес режалари ғолиб топилди. Улар тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга сазовор бўлди. O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгашиматбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме