00:15 12.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҒОЛИБ ТАЛАБАЛАР КЎРИК ТАНЛОВНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА ҚАТНАШАДИ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Урганч ахборот ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик танловнинг вилоят босқичини ўтказди.  

- O‘zLiDeP Дастурида айтилганидек, партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдоридир, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Тожибоев. – “Ишбилармон талаба” лойиҳаси ҳам партия дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилгани билан алоҳида ажралиб туради. 

Танловнинг шаҳар ва туманларда ўтказилган дастлабки босқичида 300 дан ортиқ йигит-қиз ўз лойиҳалари ва тайёрлаган маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этди. Улардан 36 нафари вилоят босқичига йўлланма олди. 

Вилоят босқичи иштирокчилари ўзларининг иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий билимларини намойиш қилиш билан бирга тикувчилик, тўқувчилик, қандолатчилик, зардўзлик каби ўнлаб йўналишлардаги кўргазмаларини ҳам ташкил этди. 

 Шовот туманидаги Шовотқалъа маиший хизмат касб-ҳунар коллежи 2–босқич талабаси Гулноза Комилова кўрик танловнинг вилоят босқичида миллий кўйлаклар дизайнерлиги йўналишидаги бизнес режаси билан қатнашди. У ўз ишида миллий кийимларнинг амалий ва маънавий фойдали жиҳатларини кўрсатиб бера олди. Ҳакамлар ҳайъати Гулнозани биринчи ўринга муносиб кўрди. 

Урганч туманидаги саноат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи 2–босқич талабаси Тўхтажон Полвонов 2-ўринни, Гурлан ижтимоий сервис касб-ҳунар коллежи 1–босқич талабаси Матлуба Ҳайитбоева 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб талабалар “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик танловнинг республика босқичида қатнашиш йўлланмаси билан бирга диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме