22:16 20.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҒОЛИБ ЁШЛАР НАВБАТДАГИ БОСҚИЧДА БЕЛЛАШАДИ
O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгашида “Ишбилармон талаба” стипендияси учун танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар мазкур танлов коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётганини таъкидладилар.
– “Танловда қорақалпоқ миллий нақшлари туширилиб тўқилган ишларим билан қатнашяпман”, – дейди Нукус ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи1-босқич ўқувчиси Гўзал Жалғасова. – “Бу орқали мен нафақат ўз орзу-ниятларимни амалга оширяпман, балки халқимизнинг қадимий ҳунармандчилик анъаналари давом этишига ҳам ҳисса қўшяпман, деб ўйлайман”.
Танловнинг шаҳар босқичи ғолиблари тадбирнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме