17:45 23.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҒАЛЛАКОР МУВАФФАҚИЯТЛАРИ – ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИГА ҚЎШИЛГАН УЛКАН ҲИССА

Абдуҳолиқ ЖАББОРОВ,Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидагиO‘zLiDeP фракцияси аъзоси
O‘zLiDeP Сайловолди дастурида партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири фермер хўжаликлари ва улар учун зарур самарали инфратузилмаларнинг янада ривожланишига кўмаклашиш экани аниқ белгилаб қўйилган. Партиямиз электоратининг муҳим қисмига бўлган бундай муносабатга сабаб шуки,  бугунги кунда фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига айланган. Табиийки, бу уларнинг жамият ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги роли ошишига олиб келади. O‘zLiDeP айнан фермерлар қишлоқда турмуш сифатини белгилаб беришига, туб ислоҳотлар, замонавий технологиялар ва инновациялар ижрочиси бўлишига ишонади. 

7 миллион 610 минг тонна ғалла хирмони кўтарилиб, йиллик шартнома режаси ошириб бажарилгани фермерларнинг жамиятимиз ҳаётидаги роли ва ўрнига шундай баҳо берилгани адолатли эканига навбатдаги далилдир. Бундай залворли натижага илк бор эришилди. Кўплаб вилоятлар ва туманлар фермер хўжаликлари ҳосилдорликни рекорд даражага етказди. Шунинг учун Ўзбекистоннинг улкан ғалла хирмонига муносиб ҳисса қўшган барча деҳқон ва фермерлар, механизаторлар ва комбайнчилар, бошқа мутахассисларни фракциямиз номидан чин дилдан табриклаймиз.
Президентимиз Ислом Каримовнинг бундай юқори кўрсаткичларга эришиш “фидокор деҳқон ва фермерларимиз қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор намойиш этди, ва табиийки, барча юртдошларимизнинг руҳи ва кайфиятини кўтарди”, деган сўзлари шахсан мен ёки нафақат фракциямиз аъзоларини, балки партиямиз электоратининг кенг қатлами кўнглини ғурурга тўлдирди. Ушбу ютуқ Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида янада қимматлидир. Зеро, улкан ғалла хирмони фермерлар ва деҳқонларнинг заҳматли меҳнати эвазига етиштирилди. 

O‘zLiDeP вакили сифатида бир жиҳатни алоҳида қайд этишни хоҳлардим. Партиямиз хусусий мулкчилик асосий ўрин тутадиган кўп укладли иқтисодиётни ривожлантириш позициясида қатъий туради. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб айнан эски тизимнинг ўзини оқламаган хўжалик юритиш усуллари ва шаклларидан воз кечилиши, хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиёти механизмларининг жорий этилиши қишлоқда бутунлай янги ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланиши, қишлоқ аҳлида янгича фикрлаш, ўз меҳнати ва турмушига янгича ёндашув шаклланишининг муҳим омили бўлди. 

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилаётгани, унинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши учун ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий асос яратилаётгани, бу ҳаракат ҳар томонлама рағбатлантирилаётгани ва қўллаб-қувватланаётганини алоҳида қайд этиш жоиз. Бу эса фермерликнинг қишлоқ хўжалигида ҳал қилувчи куч бўлишида, деҳқоннинг ерга эгалик, мулкдорлик туйғусини ҳис этишида, фермерликнинг бутун жамиятимиз таянчига айланишида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлди. 

Шунинг учун партиямиз Ўзбекистон ғаллакорларининг эришган муваффақиятини амалга оширилган туб ўзгаришларнинг мантиқий натижаси сифатида қабул қилади. Чунки бугун ернинг ҳақиқий эгаси юқори ҳосил олишдан манфаатдор, зеро, шартномавий мажбуриятдан ошган ҳосил фермерлар ва деҳқонларнинг ўзида қолади. Бу йил ҳам етиштирилган ҳосилнинг қарийб ярми ёки 3,5 миллион тоннаси фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилди. Шунинг учун O‘zLiDeP, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ўз партиявий фаолиятида хусусий мулкчиликнинг дахлсизлиги тўғрисидаги конституциявий тамойилни ҳимоя қилган, ҳимоя қилмоқда ва ҳимоя қилаверади.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме