18:45 29.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
100 МИЛЛИОН СЎМЛИК ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТГА ЭГА БЎЛДИМ
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ўтказаётган “Мулкдор оила-2013” лойиҳасининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Оилавий тадбиркорлик фаолиятини кенг ёйиш ва унинг афзалликларини тарғиб қилиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадини кўзлаган бу лойиҳанинг вилоят босқичи Самарқандда ҳам ўтказилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Қодир Шойимовнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг туман ва шаҳарларда ўтказилган саралаш босқичларида 500 нафарга яқин талабгор иштирок этган. Улардан 66 нафари вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритган.
Нарпай туманидаги “Нарпай элита дон” МЖЧ раҳбари Бекназар Эрназаров вилоят босқичида ҳам ўз бизнес режасини муваффақиятли ҳимоя қилганлардан бири бўлди.
– Лойиҳадаги иштироким менга бизнес фаолиятимни янада кенгайтириш имкониятини берди, – дейди Б.Эрназаров. – “Агробанк”дан 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини қўлга кирибдим. Энди чорвачилик ва паррандачиликни йўлга қўймоқчиман. Насиб этса, бу орқали 15 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳада ўз бизнес режалари билан иштирок этиб, уларни муносиб ҳимоя қила олган бошқа қатнашчилар ҳам тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатларни қўлга киритди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме