Yota

13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ЛОЙИҲАЛАРИ ЁШЛАР ЭЪТИБОРИНИ ТОРТМОҚДА

 O‘zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши «Ишбилармон талаба» кўрик-танловининг вилоят босқичини ўтказди.Тадбирда лойиҳанинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 33 нафар ўқувчи иштирок этди.Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибларига ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, ёшларнинг мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилишини, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус стипендия берилади.– Вилоятимизда танловнинг бу йилги шаҳар ва туман босқичларида 300 га яқин йигит-қиз иштирок этди, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари Феруза Умарова. – Янги инновацион ғоялар ва катта ташаббус билан чиқаётган ёшларимизни кўриб, очиғи жуда ҳам қувондик.Танловда ғолиб бўлган ёшлар унинг республика босқичига йўлланма олди.– Паррандачиликка оид бизнес режам биринчи ўринга лойиқ топилди, – дейди Сирдарё санъат коллежи талабаси Гулираъно Ўразалиева. – Республика босқичида ҳам ғолиб бўлиб, O‘zLiDeP стипендиясини қўлга киритиш ниятидаман.Танловда Янгиер қурилиш коллежи талабаси Бекзод Ҳамдамов ва Боёвут енгил саноат коллежи талабаси Зуҳра Қўлдошева фахрли ўринларни эгалладилар.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме