20:30 24.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАРҒИБ ЭТМОҚДА

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Нишон тумани кенгаши томонидан “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш умуммиллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади. Зеро, ёшларнинг ижимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳам касбий, ҳам ижодий салоҳиятини намоён этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш партиянинг сайловолди платформасида ҳам белгилаб қўйилган.– Халқимиз ёш авлодга ўзининг энг катта таянчи ва суянчи, ҳал қилувчи кучи сифатида қарамоқда, – дейди O‘zLiDeP Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова. – Бундай ишонч, айниқса, сиёсий фаол ёшлар зиммасига катта масъулият юклайди. Дарҳақиқат, яқин ва узоқ истиқболда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб жой олиши янги авлод вакилларига берилаётган таълим-тарбия, уларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалий самарасига ҳам боғлиқ. Бунда, албатта сиёсий партияларнинг алоҳида ўрни бор. O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти кенгаши мутасаддилари 2014 йилда ҳам айнан ана шундай тамойил ва қоидаларга таяниб иш кўрмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти кенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме