13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP – ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА АҲОЛИ ЎРТАСИДАГИ ОЛТИН КЎПРИК

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши К.Убайдуллаев номидаги Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида «Аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг роли» мавзуида амалий семинар ўтказди.Тадбирда йиғилганларга O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги фаолияти ва партиявий лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Партиянинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя этиш, уларнинг ҳуқуқий ва маданий саводхонлигини янада ошириш, электорат вакиллари учун имтиёз ва енгилликлар яратишга кўмаклашиш борасида амалга ошираётган ишлари ҳам тилга олинди.– Барча партиялар қатори O‘zLiDeP ҳам аҳолини давлат ҳокимияти билан боғлаб турувчи кўприк сифатида жамиятнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши аппарати раҳбари С.Турманов. – Партия ўз дастурий мақсадларидан келиб чиқиб жойларда аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боряпти. Хусусан, ҳудудларда партия ташаббуси билан турли лойиҳалар, давра суҳбатлари, амалий анжуманлар ўтказилаётир. Натижада партиямиз хайрихоҳлари кундан-кунга ортиб, сафимиз янада кенгаймоқда.Семинарда партиянинг куч ва имкониятларини бошқа сиёсий партиялар билан ҳамкорликда бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик институтлари ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқимиз, аввало, ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш каби масалалар хусусида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикасикенгаши Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме