Yota

13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

НОРИНДА O‘ZLIDEP ДЕПУТАТЛАРИ ГУРУҲИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АХБОРОТИ ЭШИТИЛДИ

 O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Норин тумани кенгашида депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.Тадбирда ...туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш, мазкур соҳа вакилларига енгилликлар бериш, янги корхоналар ташкил этиш ҳисобидан қўшимча иш ўринлари яратиш ва бу борадаги дастурлар ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ж.Нурматов, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари У.Эрматов, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи И.Пардабоевнинг ҳисоботлари тингланди.Унга кўра, ўтган давр мобайнида туманда фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларига жами 2 млрд. 9 млн. сўм кредит берилган бўлиб, шундан 602,7 млн. сўми қисқа муддатли ва 1 млрд. 406,3 млн. сўми узоқ муддатлидир.2014 йил давомида туманда жами 5266 та, биринчи чоракда эса 1293 та иш ўрни яратиш белгиланган эди. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида 1409 та иш ўрни яратилди. Шундан 591 таси кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш ва кенгайтириш ҳисобидандир. Бундан ташқари, 221,9 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.– 2014 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, фермер хўжаликларидан ташқари, туманимизда жами 478 та кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда, – дейди И.Пардабоев. – Шулардан 25 таси жорий йилнинг биринчи чорагида кичик корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Туманда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш ва яқиндан ёрдам бериш мақсадида ҳафтанинг ҳар чоршанбасини «Тадбиркорлар куни», деб эълон қилиниб, мавжуд муаммолар белгиланган тартибда ҳал этиб келинмоқда.Депутатлар ҳисоботларни диққат билан тинглагандан сўнг мавжуд ютуқ ва камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме